Сизларга Аллоҳ азза ва жалладан қўрқишни васият қиламан. Агар бир қул устингизга бошчи бўлса ҳам, унга қулоқ тутинг, итоат этинг. Ҳали сизлардан (узоқроқ) яшаганларингиз кўп ихтилофларни кўради. Бас, менинг суннатимга ва ҳидоят қилинган, тўғри йўлдаги халифаларнинг суннатига эргашингиз
Агар одамларнинг даъволарига асосланиб сўраган нарсалари берилаверса, (айрим) кимсалар қавмнинг молию қонини даъво қилиб чиққан бўлардилар. Бироқ даъво қилувчи далил келтириши, инкор этувчи қасам ичиши шарт», – дедилар
Аллоҳ таоло айтади: Кимда-ким Менинг дўстим билан адоватлашса, Мен унга уруш эълон қиламан. Бандам Мен унинг зиммасига фарз этган амаллардан кўра суюклироқ нарса билан Менга қурбат-яқинлик ҳосил қилмаган
Тўрт нарса борки, мана шулар кимда бўлса, аниқ мунофиқ бўлибди. Кимда булардан бирортаси бўлса, уни ташламагунича унда мунофиқликнинг бир хислати бор бўлади: сўзласа ёлғон сўзлайди, аҳдлашса хиёнат қилади, ваъда берса хилоф қилади, тортишса фожирлик қилади», - дедилар
Агар Аллоҳга ҳақиқий таваккал қилсангиз, У сизларни эрталаб уясидан оч-наҳор учиб чиқиб, кечки пайт қорни тўйиб қайтган қушни ризқлантиргани каби ризқлантирур», – дедилар
Яхшилик – чиройли хулқдир. Гуноҳ – кўнглинг хотиржам бўлмаган ва одамлар билиб қолишини истамайдиган ишингдир
Дунёга қизиқма, шунда Аллоҳ сени яхши кўради. Одамлардаги нарсаларга қизиқма, шунда одамлар ҳам сени яхши кўришади
Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини тутадиган емаклар кифоядир. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, шароби учун учдан бир ва нафаси учун учдан бир», дедилар
Қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳга тақво қил. Ёмонликка уни ўчирувчи яхшиликни эргаштир ва инсонларга яхши хулқ билан муомала қил!», – дедилар