1. Бош саҳифа
  2. Туркумлар
  3. Ақида

Ҳадис Тўрт нарса борки, мана шулар кимда бўлса, аниқ мунофиқ бўлибди. Кимда булардан бирортаси бўлса, уни ташламагунича унда мунофиқликнинг бир хислати бор бўлади: сўзласа ёлғон сўзлайди, аҳдлашса хиёнат қилади, ваъда берса хилоф қилади, тортишса фожирлик қилади», - дедилар

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو رضي الله عنهما قال: قال رَسولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:
«أَرْبَعٌ مَنْ كُنَّ فِيهِ كَانَ مُنَافِقًا، وَإِنْ كَانَتْ خَصْلَةٌ مِنْهُنَّ فِيهِ كَانَتْ فِيهِ خَصْلَةٌ مِنَ النِّفَاقِ حَتَّى يَدَعَهَا: مَنْ إِذَا حَدَّثَ كَذَبَ، وإِذَا وَعَدَ أَخْلَفَ، وإذَا خَاصَمَ فَجَرَ، وَإِذَا عَاهَدَ غَدَرَ».

Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Тўрт нарса борки, мана шулар кимда бўлса, мунофиқ бўлибди. Кимда булардан бирортаси бўлса, уни ташламагунича унда мунофиқликнинг бир хислати бор бўлади: сўзласа ёлғон сўзлайди; аҳдлашса хиёнат қилади; ваъда берса хилоф қилади; тортишса фожирлик қилади», – дедилар.

Саҳиҳ Бухорий ва Муслим ривояти Арбаъун Нававийя (Нававийнинг қирқ ҳадиси) - 48

Изоҳ

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам тўртта хислат ҳақида огоҳлантирдилар. Агар бу хислатлар бир мусулмонда йиғилса, у шу хислатлари сабаб мунофиққа ўхшаб қолади. Бу эса ана шу сифатлар унда доимий ва кўп учраса шундай бўлади, агар баъзида, камдан-кам содир бўлса, бу ҳукмга кирмайди. У хислатлар қуйидагилар:
1. Гапирганда — қасддан ёлғон гапириши ва ростгўй бўлмаслиги.
2. Ахд ва ваъда берса — унга вафо қилмаслиги, шеригини алдаб хиёнат қилиши.
3. Ваъда берса бажармаслиги ва ваъдасини бузиши.
4. Биров билан тортишиб, жанжал қилса, ҳақдан оғиб кетиши, уни рад этиши ва йўққа чиқариш учун турли ҳийла ишлатиши, ёлғон ва ботил гапларни айтиши.
Мунофиқлик – ташқи кўринишида бир нарсани кўрсатиб, ичида унга тескари бўлишдир. Ана шу маъно мазкур хислатлар эгасида мавжуд. Унинг мунофиқлиги одамлар билан муомалада, гапирганда, ваъда берганда, ишониб омонат топширилганда, тортишганда ёки аҳдлашганда кўринади. Бу Исломдаги мунофиқлик бобидан эмас, яъни, ўзини мусулмон кўрсатиб, ичида куфрни яшириш маъносида эмас. Лекин кимда бу хислатлардан бири бўлса, токи уни тарк қилгунга қадар у кишида мунофиқлик сифатидан бир сифат бўлади.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Мунофиқнинг баъзи белгиларини баён қилишдан мақсад — мусулмонларни у сифатлардан қайтариш ва уларни бажариб қўйишдан огоҳлантиришдир.
  2. Ҳадисдан кўзда тутилган маъно шуки: бу хислатлар — мунофиқлик хислатларидир. Уларнинг эгаси мунофиқларга ўхшайди ва уларнинг ахлоқи билан ахлоқланади. Лекин бу у Исломни кўрсатиб, ичида куфрни яширган мунофиқ кабидир дегани эмас. Лекин баъзилар: «Бу гап ана шу хислатлар унга ғолиб келиб, уларни оддий санаб, аҳамият бермай қўйган одам ҳақида айтилган. Чунки шундай киши, одатда, эътиқоди бузуқ мнофиқ бўлади», – деганлар.
  3. Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Диёнатнинг асоси учта нарсага чекланган: сўз, амал ва ният. Ҳадисда ёлғон билан сўзнинг бузуқлигига ишора қилинди, хиёнат билан амалнинг бузуқлигига ишора қилинди, ваъдада турмаслик билан ниятнинг бузуқлигига ишора қилинди. Чунки ваъдани бузиш — агар ваъда берган вақтда нияти бузуқ бўлса, мунофиқликка киради. Лекин агар у ваъда берган пайтда бажаришга қатъий ният қилган бўлиб, кейин қандайдир тўсиқ чиқса ёки унга бошқа фикр келиб қолса, бу ҳолат мунофиқлик шаклига кирмайди».
  4. Нифоқ икки хил бўлади: 1. Эътиқодий мунофиқлик — бунда одам Исломни кўрсатиб, ичида куфрни яширади. Бу уни иймондан чиқаради. 2. Амалий мунофиқлик — мунофиқларнинг ахлоқлари ва сифатларига ўхшаб қолиш. Бу инсонни иймондан чиқармайди, аммо, катта гуноҳ ҳисобланади.
  5. Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтади: «Уламолар ижмоъ қилганларки, агар кимдир қалби ва тили билан тасдиқлаган бўлса-ю ва ана шу хислатларга тушиб қолса, унга кофир деб ҳукм қилинмайди ва жаҳаннамда абадий қоладиган мунофиқ деб ҳам ҳисобланмайди».
  6. Нававий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Баъзи уламоларнинг сўзларига кўра, бу ҳадис Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг замонидаги мунофиқларга тегишлидир. Улар иймон келтирдик деб айтиб, ёлғончи бўлишган. Динида омонатдор бўлиб кўринганлар, аммо хиёнат қилганлар. Дин ишларида ва уни ҳимоя қилишда ваъда берганлар, лекин ваъдаларини бузганлар. Тортишув ва низоларга киришганларида эса ҳақдан оғиб, ёлғон ва ёмонликка юз тутганлар».

Таржималарни кўрсатиш

56 Тил
EN English الإنجليزية
UR اردو الأوردية
ES Español الإسبانية
ID Indonesia الإندونيسية
BN বাংলা البنغالية
FR Français الفرنسية
TR Türkçe التركية
RU Русский الروسية
BS Bosanski البوسنية
SI සිංහල السنهالية
HI हिन्दी الهندية
ZH 中文 الصينية
FA فارسی الفارسية
VI Tiếng Việt الفيتنامية
TL Tagalog تجالوج
KU Kurdî الكردية
HA Hausa الهوسا
PT Português البرتغالية
ML മലയാളം المليالم
TE తెలుగు التلغو
SW Kiswahili السواحيلية
TA தமிழ் التاميلية
TH ไทย التايلندية
DE Deutsch الألمانية
PS پښتو بشتو
AS অসমীয়া الأسامية
SQ Shqip الألبانية
AM አማርኛ الأمهرية
NL Nederlands الهولندية
GU ગુજરાતી الغوجاراتية
KY Кыргызча القيرقيزية
NE नेपाली النيبالية
LT Lietuvių الليتوانية
PRS دری الدرية
SR Српски الصربية
TG тоҷикӣ الطاجيكية
RW Kinyarwanda الكينياروندا
HU Magyar المجرية
CS Čeština التشيكية
MOS Moore الموري
MG Malagasy المالاجاشية
OM Oromoo الأورومو
KN ಕನ್ನಡ الكانادا
WO Wolof الولوف
AZ Azərbaycan الأذربيجانية
UK Українська الأوكرانية
KA ქართული الجورجية
MK Македонски المقدونية
KM ភាសាខ្មែរ الخميرية
BM Bambara البامبارية
PA ਪੰਜਾਬੀ البنجابية
MR मराठी الماراثية
DA Dansk الدنماركية
RN Kirundi الكيروندي
KMR Kurmancî الكرمنجية
MS Bahasa Melayu الملايو