+ -

عن أبي بَكرة رضي الله عنه قال: سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول:
«إِذَا الْتَقَى الْمُسْلِمَانِ بِسَيْفَيْهِمَا فَالْقَاتِلُ وَالْمَقْتُولُ فِي النَّارِ»، فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ هَذَا الْقَاتِلُ، فَمَا بَالُ الْمَقْتُولِ؟ قَالَ: «إِنَّهُ كَانَ حَرِيصًا عَلَى قَتْلِ صَاحِبِهِ».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 31]
المزيــد ...

Абу Бакроҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Қачон икки мусулмон бир-бирига қилич ўқталса, ўлдирувчи ҳам, ўлдирилган ҳам жаҳаннамдадир»,– деганларида мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, мана бу-ку қотил, ўлдирилганнинг айби нима?»,- дедим. У зот: «Чунки у ҳам шеригини ўлдирмоқчи бўлган эди»,– дедилар».

[Тўғри матн] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳул Бухорий - 31]

Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда қачон икки мусулмон бир-бирини ўлдириш учун қилич кўтарсалар ва бири иккинчисини ўлдирса, иккаласи ҳам дўзахга киришини хабар бердилар. Қотилку маълум, аммо ўлдирилган дўзахга нима учун тушганини саҳобалар тушина олишмади, шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у биродарини ўлдиришга ҳарис бўлгани учун дўзахда дея хабар бердилар. Чунки у ўзи ўлиб қолмаганда шеригини ўлдирган бўлар эди.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Япон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили Озарбойжон тили Украин тили
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Ким маъсиятни қилишга ошиқса ва сабабларни бажарса, лекин маъсиятни қила олмасада жазога йўлиқади.
  2. Мусулмонлар бир-бири билан уруш қилишидан қаттиқ қайтариш ва шу сабабдан дўзахга тушишидан огоҳлантириш.
  3. Бир мусулмон иккинчи мусулмонни ҳақ билан ўлдирса бу ҳадис остига кирмайди. Масалан, золим ва фасодчи мусулмонларга қарши урушишлик.
  4. Кабира гуноҳни қилиш билан одам кофир бўлмайди, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилич кўтарганларни мусулмон деб атадилар.
  5. Икки мусулмон бир-бирини қандай услубда ўлдирса ҳам, дўзахга киради. Бу ерда қиличнинг зикр қилиниши мисол қаторида холос.
Яна...