عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رضي الله عنه قَالَ:
كُنْتُ مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي سَفَرٍ، فَأَصْبَحْتُ يَوْمًا قَرِيبًا مِنْهُ وَنَحْنُ نَسِيرُ، فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ أَخْبِرْنِي بِعَمَلٍ يُدْخِلُنِي الجَنَّةَ وَيُبَاعِدُنِي عَنِ النَّارِ، قَالَ: «لَقَدْ سَأَلْتَنِي عَنْ عَظِيمٍ، وَإِنَّهُ لَيَسِيرٌ عَلَى مَنْ يَسَّرَهُ اللَّهُ عَلَيْهِ، تَعْبُدُ اللَّهَ وَلاَ تُشْرِكْ بِهِ شَيْئًا، وَتُقِيمُ الصَّلاَةَ، وَتُؤْتِي الزَّكَاةَ، وَتَصُومُ رَمَضَانَ، وَتَحُجُّ البَيْتَ» ثُمَّ قَالَ: «أَلاَ أَدُلُّكَ عَلَى أَبْوَابِ الخَيْرِ: الصَّوْمُ جُنَّةٌ، وَالصَّدَقَةُ تُطْفِئُ الخَطِيئَةَ كَمَا يُطْفِئُ الْمَاءُ النَّارَ، وَصَلاَةُ الرَّجُلِ مِنْ جَوْفِ اللَّيْلِ» قَالَ: ثُمَّ تَلاَ: «{تَتَجَافَى جُنُوبُهُمْ عَنِ الْمَضَاجِعِ}، حَتَّى بَلَغَ {يَعْمَلُونَ}» ثُمَّ قَالَ: «أَلاَ أُخْبِرُكَ بِرَأْسِ الأَمْرِ كُلِّهِ وَعَمُودِهِ، وَذِرْوَةِ سَنَامِهِ؟» قُلْتُ: بَلَى يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: «رَأْسُ الأَمْرِ الإِسْلاَمُ، وَعَمُودُهُ الصَّلاَةُ، وَذِرْوَةُ سَنَامِهِ الجِهَادُ» ثُمَّ قَالَ: «أَلاَ أُخْبِرُكَ بِمَلاَكِ ذَلِكَ كُلِّهِ؟» قُلْتُ: بَلَى يَا نَبِيَّ اللهِ، فَأَخَذَ بِلِسَانِهِ قَالَ: «كُفَّ عَلَيْكَ هَذَا» فَقُلْتُ: يَا نَبِيَّ اللهِ، وَإِنَّا لَمُؤَاخَذُونَ بِمَا نَتَكَلَّمُ بِهِ؟ فَقَالَ: «ثَكِلَتْكَ أُمُّكَ يَا مُعَاذُ، وَهَلْ يَكُبُّ النَّاسَ فِي النَّارِ عَلَى وُجُوهِهِمْ أَوْ عَلَى مَنَاخِرِهِمْ إِلاَّ حَصَائِدُ أَلْسِنَتِهِمْ».
[صحيح بمجموع طرقه] - [رواه الترمذي وابن ماجه وأحمد] - [سنن الترمذي: 2616]
المزيــد ...
Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга сафарда эдим. Бир кетаётганимизда У зотга яқин бўлдим. Шунда: «Ё Расулуллоҳ, менга шундай бир амални айтингки, у мени жаннатга киритиб, дўзахдан узоқлаштирсин», – дедим.
«Сен улкан нарса ҳақида сўрадинг», – дедилар.
— Бироқ Аллоҳ таоло осон қилган кишига осондир: Аллоҳга бирон-бир нарсани шерик этмасдан ибодат қил. Намозни тўкис адо эт, закот бер, Рамазон рўзасини тут ва Байтуллоҳга ҳаж қил!
Сўнг дедилар: «Сенга яхшилик эшикларини кўрсатайми?! Рўза қалқондир. Садақа бамисоли сув ўтни ўчирганидек гуноҳларни ўчиради. Кишининг тунда ўқиган намози ҳам (яхшилик эшикларидандир).
Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги оятни тиловаи қилдилар: «Уларнинг ёнбошлари ўрин-жойларидан йироқ бўлур (яъни тунларини ибодат билан ўтказиб оз ухлайдилар). Улар Парвардигороарига қўрқув ва умидворлик билан дуо-илтижо қилурлар ва Биз ударга ризқ қилиб берган инфоқ эҳсон қилурлар. Бас уларнинг қилиб ўтган амалларига мукофот қилиб, улар учун беруитиб қўйилган кўзлар қувончини бирон жон била олмас» [Сажда: 16-17].
Сўнг дедилар: «Сенга ишнинг боши, устуни ва чўққиси ҳақида хабар берайми?!»
«Ҳа, ё Расулуллоҳ!» – дедим мен.
«Ишнинг боши Ислом, устуни намоз ва чўққиси Жиҳоддир», – дедилар.
Сўнгра дедилар: «Сенга мана шуларнинг ҳаммасининг ўзаги хақида хабар берайми?!»
«Ҳа, ё Расулуллоҳ!» – деб жавоб бердим. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам тилларини ушлаб дедилар: «Мана бунингни тийгин!»
«Эй Аллоҳнинг Пайғамбари, нима, биз гапирган гапларимизга ҳам жавобгар бўламизми?!» – дедим.
Шунда: «Сени йўқлаб, онанг йиғласин, ахир одамларни юзлари билан (ёки "бурунлари билан" дедилар) дўзахга қулатадиган нарса тилларининг мевалари эмасми?!» – дедилар.
[Ривоятларни жамлаш орқали саҳиҳ] - [Тирмизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти] - [Сунани Тирмизий - 2616]
Муоз розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:
«Мен Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бир сафарда эдим. Бир куни саҳар пайти уларга яқинроқ бўлиб йўлда кетар эканмиз, мен дедим: «Ё Расулаллоҳ, мени жаннатга киритадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган амал ҳақида хабар берсангиз». Шунда У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Албатта сен мендан жуда улкан амал ҳақида сўрадинг. Бу амални нафслар учун бажариш оғир, лекин Аллоҳ осон қилиб қўйган банда учун эса енгилдир. У амал — Ислом фарзларини адо этиш:
1. Аллоҳгагина ибодат қилиш ва унга ҳеч нарсани шерик қилмаслик.
2. Кундуз ва туннинг беш вақт фарз намозларини ўз шартлари, рукнлари ва вожиблари билан адо этиш: бомдод, пешин, аср, шом ва хуфтон.
3. Фарз закотни бериш. Закот – шариатда белгиланган миқдорга етган молдан олиниб, ҳақдорларга бериладиган молиявий ибодатдир.
4. Рамазон рўзасини тутиш. Бу – ибодат ниятида саҳардан қуёш ботгунгача еб-ичиш ва бошқа рўзани бузувчи ишлардан тийилишдир.
5. Аллоҳ азза ва жаллага ибодат қилишни мақсад қилиб маносикларни бажариш учун Байтуллоҳга ҳаж қилиб бориш.
Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Сенга яхшилик эшикларига етаклайдиган йўлларни ҳам айтайми? Улар фарзлардан кейинги нафл ибодатлардир:
Аввало, нафл рўза. Бу гуноҳлардан сақлайди. Чунки у шаҳватни синдиради, кучни заифлаштиради.
Кейин, нафл садақа. У гуноҳ қилинганидан кейин уни ўчиради, юқотади ва изини ўчиради.
Кейин, туннинг учинчи бўлигида нафл намоз (таҳажжуд) ўқиш. Сўнг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръондан қуйидаги оятни тиловат қилдилар:
«Улар ётоқларидан узоқлашадилар» – яъни ухлашдан воз кечиб намоз ўқиш учун туришади. Улар Раббиларига қўрқиб ва умид қилиб дуо қиладилар. Биз берган ризқдан улар садақа қилдилар. Уларнинг учун қандай кўзларни қувонтирувчи неъматлар яшириб қўйилганини ҳеч ким билмайди. Бу – улар қилган амаллари учун бериладиган мукофотдир.
Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна дедилар:
«Сенга диннинг асосини, унинг устуни ва энг юқори даражасини ҳам айтайми?»
Муоз розияллоҳу анҳу дедилар:
«Албатта, ё Расулаллоҳ».
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Ишнинг боши — Ислом. У икки шаҳодат (яъни: «Лаа илаҳа иллаллоҳ» ва «Муҳаммадур Росулуллоҳ»). Улар билан инсонда диннинг асоси барпо бўлади. Унинг устуни — намоз. Устунсиз уй бўлмаганидай намозсиз ҳам Ислом бўлмайди. Ким намоз ўқиса, унинг дини мустаҳкам ва баланд бўлади. Унинг энг юқори даражаси эса — жиҳод. Бу Аллоҳнинг каломини олий қилиш йўлида душманлар билан жанга киришиб, куч ва жонини қурбон қилишдир.
Сўнг У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна дедилар:
«Сенга шу айтилган нарсаларни мустаҳкамлаб турадиган асосий нарсани ҳам айтайми?» Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз тилларини ушлаб, дедилар:
«Мана шуни тий! Ва сенга дахли бўлмаган сўзларни гапирма!» Муоз розияллоҳу анҳу сўрадилар: «Ё Расулаллоҳ, биз айтган ҳар бир сўзимиз учун Раббимиз ҳисоб қилиб, жазо берадими?!»
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Онаси йўқотгур! (Бу араб тилида ҳайрат ва огоҳлантириш ифодаси қатори ишлатилади, ҳақиқий дуо маъносида эмас.) Одамларни юзлари билан дўзахга йиқитадиган нарса, уларнинг тиллари орқали йиғган нарсаларидир. Яъни куфр сўзлари, ҳақорат, сўкиниш, ғийбат, чақимчилик, бўҳтон ва шунга ўхшаш сўзлар сабабли-ку».