‌عَنْ ‌أَبِي ‌ذَرٍّ، ‌جُنْدُبِ ‌بْنِ ‌جُنَادَةَ، ‌وَأَبِي ‌عَبْدِ ‌الرَّحْمَنِ، ‌مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ:
«اتَّقِ اللَّهَ حَيْثُمَا كُنْت، وَأَتْبِعْ السَّيِّئَةَ الْحَسَنَةَ تَمْحُهَا، وَخَالِقْ النَّاسَ بِخُلُقٍ حَسَنٍ».

[قال الترمذي: حديث حسن] - [رواه الترمذي] - [الأربعون النووية: 18]
المزيــد ...

Абу Зарр Жундуб ибн Жунода ва Абу Абдураҳмон Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳумо ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳга тақво қил. Ёмонликка уни ўчирувчи яхшиликни эргаштир ва инсонларга яхши хулқ билан муомала қил!», – дедилар.

[Имом Термизий: «Ҳасан ҳадис», деган] - [Тирмизий ривояти] - [Арбаъун Нававийя (Нававийнинг қирқ ҳадиси) - 18]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда учта нарсага буюрмоқдалар. Биринчи: Аллоҳдан тақво қилиш — яъни ҳар бир вақтда, ҳар бир ҳолатда, яширин ва ошкора ҳолда, фаровонликда ҳам, қийинчиликда ҳам ва бошқа барча ҳолатларда вожиб амалларни бажариш ва ҳаром ишлардан тийилишдир. Иккинчи: агар бир ёмон иш қилиб қўйсанг, ундан кейин намоз, садақа, ота-онага яхшилик, силаи раҳм, тавба ва шу каби солиҳ амалларни қил. Чунки солиҳ амаллар ёмонликни ўчиради. Учинчи: Инсонларга табассум, мулойимлик, раҳмдиллик, яхшилик қилиш ва озор етказишдан тийилиш билан гўзал муомалада бўл.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Аллоҳ таолонинг бандаларга раҳмати, мағфирати ва афви билан кўрсатган фазли-карами.
  2. Ҳадис уч хил ҳуқуқни қамраб олган: Аллоҳнинг ҳаққи – ундан тақво қилиш.
  3. Нафснинг ҳаққи – ёмон амаллардан сўнг яхши амаллар қилиш. Одамларнинг ҳаққи – улар билан гўзал ахлоқ билан муомала қилиш.
  4. Ёмон амаллардан кейин яхши амалларга ҳаракат қилиш ва гўзал хулқ — тақвонинг хислатларидандир. Баён қилишга эҳтиёж бўлгани учун алоҳида зикр қилинди.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (46)
Яна...