عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ:
«دَعُونِي مَا تَرَكْتُكُمْ، إِنَّمَا هَلَكَ مَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ بِسُؤَالِهِمْ وَاخْتِلَافِهِمْ عَلَى أَنْبِيَائِهِمْ، فَإِذَا نَهَيْتُكُمْ عَنْ شَيْءٍ فَاجْتَنِبُوهُ، وَإِذَا أَمَرْتُكُمْ بِأَمْرٍ فَأْتُوا مِنْهُ مَا اسْتَطَعْتُمْ».
[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 7288]
المزيــد ...
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Мен сизларга бирор ишни айтмагунча, мендан ортиқча нарсаларни сўраманглар! Албатта, сизлардан олдин ўтган умматлар ўз пайғамбарларига кўп савол беришлари ва ихтилоф қилишлари сабабли ҳалок бўлганлар. Шундай экан, агар мен сизларни бирор нарсадан қайтарсам, ундан тийилинглар. Агар бирор ишга буюрсам, қодир бўлганингизча бажаринглар», — дедилар.
[Тўғри матн] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳул Бухорий - 7288]
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаръий аҳкомлар уч хил бўлишини зикр қилдилар: буюрилган, қайтарилган ва сукут қилинган нарсалар.
Биринчи: шариат ҳукм чиқармаган масалалар. Яъни, бирор нарсанинг ҳалол ёки ҳаромлиги ҳақида очиқ ҳукм йўқ. Агар шариат бирор нарса ҳақида ҳукм айтмаган бўлса, у нарса аслида вожиб саналмайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даврларида ҳали ҳукми нозил бўлмаган нарса ҳақида сўраш мумкин эмас бўлган. Чунки у ҳақида сўрашлик билан вожиб ёки ҳаром қилиб қўйилиши хавфи бор эди. Аллоҳ таоло Ўз бандаларига раҳм қилиб бу нарсаларни ҳукмсиз қолдирган. Аммо пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан сўнг агар савол динга зарур бўлган масалани билиш учун фатво олиш ёки таълим мақсадида бўлса — у жоиз, балки, бажарилиши лозимдир. Аммо агар инкор қилинган ва қийинчиликка сабаб бўладиган бўлса, ҳадисдаги қайтарилган савол турига тушиб қолади. Чунки бу иш Бани Исроилда бўлган воқеага ўхшаш ҳолатга олиб бориши мумкин. Уларга «битта сигир сўйинглар» деб буюрилган вақтда қандай бўлишидан қатъий назар бирорта сигирни сўйиб қўйишганда етарли бўлар эди. Аммо улар қийинлаштирдилар ва Аллоҳ ҳам уларга қийин қилиб қўйди.
Иккинчи: қайтарилган ишлар. Яъни, уни тарк этган одам савоб олади, қилган киши эса жазоланади. Шунинг учун уларнинг барчасидан тийилиш вожиб.
Учинчиси – амр қилинган ишлар. Яъни, уни бажарган савоб олади, тарк этган эса жазоланади. Шунинг учун киши қодир бўлганча бажариши вожиб.