عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ:
«خَيْرُ يَوْمٍ طَلَعَتْ عَلَيْهِ الشَّمْسُ يَوْمُ الْجُمُعَةِ، فِيهِ خُلِقَ آدَمُ، وَفِيهِ أُدْخِلَ الْجَنَّةَ، وَفِيهِ أُخْرِجَ مِنْهَا، وَلَا تَقُومُ السَّاعَةُ إِلَّا فِي يَوْمِ الْجُمُعَةِ».
[صحيح] - [رواه مسلم] - [صحيح مسلم: 854]
المزيــد ...
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
Қуёш чиққан энг яхши кун жума кунидир. Одам шу куни яратилган, шу куни жаннатга киритилган ва ундан чиқарилган, қиёмат ҳам айнан жума куни қоим бўлади», дедилар».
[Саҳиҳ] - [Имом Муслим ривояти] - [Саҳиҳи Муслим - 854]
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуёш чиққан кунларнинг энг яхшиси жума куни эканини хабар бердилар. Унинг хусусиятларидан: Аллоҳ унда Одам алайҳиссаломни яратди, у куни Одамни жаннатга киритди ва унда у ердан чиқариб, ер юзига туширди. Қиёмат ҳам, фақатгина, жума куни қоим бўлади.