عَنْ طَلْحَةَ بْنِ عُبَيْدِ اللهِ رضي الله عنه قَالَ:
جَاءَ رَجُلٌ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مِنْ أَهْلِ نَجْدٍ ثَائِرُ الرَّأْسِ، نَسْمَعُ دَوِيَّ صَوْتِهِ، وَلَا نَفْقَهُ مَا يَقُولُ حَتَّى دَنَا مِنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَإِذَا هُوَ يَسْأَلُ عَنِ الْإِسْلَامِ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «خَمْسُ صَلَوَاتٍ فِي الْيَوْمِ وَاللَّيْلَةِ» فَقَالَ: هَلْ عَلَيَّ غَيْرُهُنَّ؟ قَالَ: «لَا، إِلَّا أَنْ تَطَّوَّعَ، وَصِيَامُ شَهْرِ رَمَضَانَ»، فَقَالَ: هَلْ عَلَيَّ غَيْرُهُ؟ فَقَالَ: «لَا، إِلَّا أَنْ تَطَّوَّعَ»، وَذَكَرَ لَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الزَّكَاةَ، فَقَالَ: هَلْ عَلَيَّ غَيْرُهَا؟ قَالَ: «لَا، إِلَّا أَنْ تَطَّوَّعَ»، قَالَ: فَأَدْبَرَ الرَّجُلُ، وَهُوَ يَقُولُ: وَاللهِ، لَا أَزِيدُ عَلَى هَذَا، وَلَا أَنْقُصُ مِنْهُ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَفْلَحَ إِنْ صَدَقَ».
[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح مسلم: 11]
المزيــد ...
Талҳа ибн Убайдуллоҳ разияллоҳу анҳу айтади:
«Нажд аҳлидан бўлган, сочи тўзғиган бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келди. Биз унинг овозини эшитардиг-у, нима деяётганини тушуна олмасдик. Ниҳоят, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга яқин келди. Билсак, Ислом ҳақида сўраётган экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бир кеча-кундузда бешта намоз бор», дедилар. У: «Зиммамда шулардан бошқа намоз ҳам борми?» деди. «Йўқ. Лекин ўз ихтиёринг билан бўлса мустасно. Кейин Рамазон ойида рўза тутиш ҳам бор», дедилар. У: «Зиммамда бундан бошқа рўза ҳам борми?» деди. «Йўқ. Лекин ўз ихтиёринг билан бўлса мустасно», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга закотни ҳам айтдилар. У: «Зиммамда шундан бошқа садақа ҳам борми?» деди. «Йўқ. Лекин ўз ихтиёринг билан бўлса мустасно», дедилар. Ўша киши орқасига қайтиб кетаётиб, «Аллоҳга қасамки, бундан зиёда ҳам қилмайман, кам ҳам қилмайман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар гапида турса, нажот топди», дедилар».
[Саҳиҳ] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Муслим - 11]
Нажд аҳлидан бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келди. Унинг сочи тўзғиган, овози баланд эди, нима деяётгани англашилмасди. Ниҳоят, у Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга яқинлашиб, Исломнинг фарзлари ҳақида сўради.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам (сўзни) намоздан бошладилар ва Аллоҳ унга бир кеча-кундузда беш вақт намозни фарз қилганини хабар бердилар.
У: «Зиммамда ушбу беш (вақт намоз)дан бошқаси ҳам фарзми?» деб сўради.
У зот: «Йўқ, магар ўз ихтиёринг билан нафл намозлар ўқисанг (бўлади)», дедилар.
Сўнгра соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ сенга вожиб қилган нарсалардан яна бири Рамазон ойи рўзасидир», дедилар.
Ҳалиги киши: «Зиммамда Рамазон рўзасидан бошқа рўза ҳам фарзми?» деб сўради.
У зот: «Йўқ, магар ўз ихтиёринг билан (нафл) рўза тутсанг (бўлади)», дедилар.
Сўнгра соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга закотни зикр қилдилар.
Ҳалиги киши: «Зиммамда фарз закотдан кейин (бошқа) садақалар ҳам фарзми?» деб сўради.
У зот: «Йўқ, магар ўз ихтиёринг билан (нафл садақа) қилсанг (бўлади)», дедилар.
Бу киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ушбу фарзларни эшитганидан сўнг, ортига қайтиб кетаётиб, Аллоҳ таолога қасам ичиб, уларга зиёда ҳам, кам ҳам қилмасдан амал қилишини айтди. Шундан кейин соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар бу киши ичган қасамида содиқ турса, албатта, нажот топувчилардан (муфлиҳлардан) бўлади», дедилар.