عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنهما عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ:
«مَا يُصِيبُ الْمُسْلِمَ مِنْ نَصَبٍ وَلَا وَصَبٍ وَلَا هَمٍّ وَلَا حُزْنٍ وَلَا أَذًى وَلَا غَمٍّ حَتَّى الشَّوْكَةِ يُشَاكُهَا إِلَّا كَفَّرَ اللهُ بِهَا مِنْ خَطَايَاهُ».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 5641]
المزيــد ...

Абу Саид Ал-Худрий ва Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Мусулмонга бирор ҳорғинликми, беморликми, ташвишми, қайғуми, озорми, ғамми етса, ҳатто тикан кирса ҳам Аллоҳ таоло булар туфайли унинг хатоларини ўчиради", дедилар».

[Саҳиҳ] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Бухорий - 5641]

Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда мусулмонга етадиган касаллик, қайғу, ғам-ғусса, қийинчилик, хавф, очлик, ҳаттоки қўлига кириб озор берган бир тикан ҳам гуноҳларига каффорат бўлиши ва хатоларини ўчиришини баёнламоқдалар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Аллоҳ таоло энг оз зарарлар билан гуноҳларни кечириши мўмин бандаларига бўлган фазли ва марҳаматидандир.
  2. Мусулмон киши даражаси кўтарилиши ва гуноҳлари ўчирилишига сабаб бўлиши учун ўзига етган мусибатнинг ажрини Аллоҳдан умид қилиши, кичигу катта нарсаларга сабр қилиши лозим.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (56)
Яна...