Синфлантириш: Фазилат ва одоблар .

عن عائشة رضي الله عنها عن النبي صلى الله عليه وسلم قال:
«إِنَّ أَبْغَضَ الرِّجَالِ إِلَى اللهِ الْأَلَدُّ الْخَصِمُ».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 2457]
المزيــد ...

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Аллоҳ энг ёмон кўрадиган кимса ашаддий хусуматчидир!» – дедилар.

[Саҳиҳ] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Бухорий - 2457]

Изоҳ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳ кўп ва қаттиқ хусумат қиладиган инсонни ёмон кўришини хабар бердилар. У инсон ҳаққа эргашишдан бош тортиб, уни баҳс ва тортишиш билан даф қилишга ҳаракат қилади, ёки ҳақ бўлади, лекин жуда ошириб, муътадилликдан чиқиб илмсиз талашади.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Мазлум одам ўзини ҳаққини талаб қилиб қози олдида тортишиши қораланган хусуматларга кирмайди.
  2. Тортишиш ва хусуматлар, мусулмонлар ўртасини бўладиган тил офатларидандир.
  3. Ҳақ ишда ва яхши услубдаги хусумат, мақталган хусуматдир. Ҳақни рад қилиш ва ботилни оқлаш учун ёки ҳужжат ва далилсиз қилинган хусумат қораланган хусуматдир.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (67)
Яна...