عن سَمُرَة بن جندبٍ رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم:
«أَحَبُّ الْكَلَامِ إِلَى اللهِ أَرْبَعٌ: سُبْحَانَ اللهِ، وَالْحَمْدُ لِلهِ، وَلَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَاللهُ أَكْبَرُ، لَا يَضُرُّكَ بِأَيِّهِنَّ بَدَأْتَ».

[صحيح] - [رواه مسلم] - [صحيح مسلم: 2137]
المزيــد ...

Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи васаллам:
«Аллоҳга ёқадиган энг яхши гаплар тўрттадир. Улар: Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Ла илаҳа иллаллоҳ ва Аллоҳу акбар бўлиб, қайси биридан бошласанг ҳам зарари йўқ», – дедилар.

[Саҳиҳ] - [Имом Муслим ривояти] - [Саҳиҳи Муслим - 2137]

Изоҳ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳга ёқадиган сўз тўртта эканини баён қилмоқдалар. Улар:
Субҳаналлоҳ: яъни "Аллоҳни барча нуқсонлардан поклайман" – дегани.
Алҳамдулиллаҳ: Аллоҳни улуғлаб ва яхши кўриб тўлиқ комиллик билан васфлаш демакдир.
Лаа илааҳа илла Аллоҳ: яъни, Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқдир.
Аллоҳу акбар: яъни Аллох энг улуғ, азиз ва буюк зот деганидир.
Унинг фазли ва савобига етишиш учун тартиб билан айтиш шарт эмас.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Шариатнинг енгиллиги, шунинг учун қайси бири билан бошласа ҳам бўлаверади.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (67)
Яна...