+ -

عن جابر رضي الله عنه قال: سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول:
«أَفْضَلُ الذِّكْرِ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَفْضَلُ الدُّعَاءِ: الْحَمْدُ لِلهِ».

[حسن] - [رواه الترمذي والنسائي في الكبرى وابن ماجه] - [سنن الترمذي: 3383]
المزيــد ...

Жобир разияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман:
«Зикрларнинг энг афзали "Лаа илааҳа иллаллоҳ", дуоларнинг энг афзали "Алҳамдулиллаҳ"дир».

[Ҳасан] - [Тирмизий, Насоий Куброда ва Ибн Можа ривоят қилишган] - [Сунани Тирмизий - 3383]

Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда зикрларнинг энг афзали "Лаа илааҳа иллаллоҳ", яъни "Аллоҳдан ўзга сиғинишга ҳақли зот йўқ", дейиш эканини ва дуоларнинг энг афзали "алҳамдулиллаҳ", яъни барча неъматларни берувчи зот камол (комиллик) ва жамол (гўзаллик) сифатларига энг лойиқ бўлган Аллоҳ субҳонаҳу ва таололигини эътироф этиш эканини хабар бермоқдалар.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Япон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили الولوف البلغارية Озарбойжон тили الأكانية Украин тили الجورجية اللينجالا المقدونية
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Зикрда тавҳид калимасини ва дуода ҳамд айтишни кўпайтиришга ундалгани.
Яна...