عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ:
«أَلَا أَدُلُّكُمْ عَلَى مَا يَمْحُو اللهُ بِهِ الْخَطَايَا، وَيَرْفَعُ بِهِ الدَّرَجَاتِ؟» قَالُوا بَلَى يَا رَسُولَ اللهِ قَالَ: «إِسْبَاغُ الْوُضُوءِ عَلَى الْمَكَارِهِ، وَكَثْرَةُ الْخُطَا إِلَى الْمَسَاجِدِ، وَانْتِظَارُ الصَّلَاةِ بَعْدَ الصَّلَاةِ، فَذَلِكُمُ الرِّبَاطُ».
[صحيح] - [رواه مسلم] - [صحيح مسلم: 251]
المزيــد ...
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Аллоҳ хатоларни ўчириб, даражаларни кўтаришига сабаб бўладиган нарсага сизларни далолат қилайми?» дедилар. «Ҳа, Эй Аллоҳнинг Расули», дейишди. «Қийинчиликларда ҳам таҳоратни мукаммал қилиш, масжидларга қадамни кўпайтириш ва намоздан сўнг намозни кутиш. Ана ўша ишингиз риботдир», дедилар.
[Саҳиҳ] - [Имом Муслим ривояти] - [Саҳиҳи Муслим - 251]
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан: «Гуноҳларнинг мағфират қилинишига, амалларни ёзиб борувчи фаришталар дафтарларидан ўчирилишига ва жаннатдаги даражаларнинг юксалишига сабаб бўладиган амалларга далолат қилишимни хоҳлайсизларми?» деб сўрадилар.
Саҳобалар: «Ҳа, хоҳлаймиз», дейишди. У зот айтдилар:
Биринчиси: Қийинчилик ва машаққатларга қарамай, масалан, совуқда, сув камлигида, танадаги оғриқ ёки сувнинг иссиқлигида таҳоратни мукаммал ва тўла-тўкис қилиш.
Иккинчиси: Уйнинг узоқлиги ёки кўп қатнаш сабабли масжидлар сари кўп қадам ташлаш.
Учинчиси: Намоз вақтини интизорлик билан кутиш, қалбни намозга боғлаш, унга шайланиш ва жамоат намозини кутиб масжидда ўтириш. Бир намозни ўқиб бўлгач, намозгоҳида кейинги намозни кутиш.
Сўнгра Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ишлар ҳақиқий «рибот» эканини баён қилдилар. Чунки бу амаллар нафсга келадиган шайтон йўлларини тўсади, ҳавойи нафсни енгади ва уни васвасаларни қабул қилишдан қайтаради. Бу билан Аллоҳнинг аскарлари шайтон лашкари устидан ғолиб келади. Бу эса «катта жиҳод» бўлиб, душман чегарасидаги қўриқчилик (рибот) мақомидадир.