عن جابر بن عبد الله رضي الله عنهما عن النبي صلى الله عليه وسلم قال:
«كُلُّ مَعْرُوفٍ صَدَقَةٌ».

[صحيح] - [رواه البخاري من حديث جابر، ورواه مسلم من حديث حذيفة] - [صحيح البخاري: 6021]
المزيــد ...

Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ҳар бир маъруф садақадир», – дедилар.

[Саҳиҳ] - [Бу ҳадисни Бухорий Жобир разияллоҳу анҳудан, Муслим эса Ҳузайфа разияллоҳу анҳудан ривоят қилган] - [Саҳиҳи Бухорий - 6021]

Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ҳар бир эҳсон ва бошқаларга фойдаси тегадиган сўз ва амалда ажр ва савоб борлигини хабар бермоқдалар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Садақа фақат молга чекланиб қолмаган. Балки, барча яхши сўз, амал ва бошқаларга фойдаси тегадиган амаллар ҳам садақадир.
  2. Бу ҳадисда яхши ишларга ва бошқаларга фойда беришга тарғиб бор.
  3. Оз бўлса ҳам, яхшиликнинг бирортасини ҳақир санамаслик.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (67)
Яна...