Агар Аллоҳга ҳақиқий таваккал қилсангиз, У сизларни эрталаб уясидан оч-наҳор учиб чиқиб, кечки пайт қорни тўйиб қайтган қушни ризқлантиргани каби ризқлантирур», – дедилар
Бева аёл ва мискин инсоннинг ҳожатини чиқаришлик учун саъйи ҳаракат қилган киши, ҳудди Аллоҳнинг йўлида жанг қилган мужоҳид ёки тунлари қоим, кундузлари рўзадор инсон кабидир
Уйларингизни қабристонга айлантириб қўйманглар, менинг қабримни ҳам ийдгоҳ қилиб олманглар. Менга салавот айтинглар, чунки қаерда бўлсангиз ҳам, (айтган) салавотларингиз менга етказилур
Агар гуноҳи кабиралардан сақланган бўлса, беш маҳал намоз, жума кейинги жумагача, Рамазон кейинги Рамазонгача ўз ораларидаги гуноҳларга каффоратдир», дер эдилар
Мусулмонга бирор ҳорғинликми, беморликми, ташвишми, қайғуми, озорми, ғамми етса, ҳатто тикан кирса ҳам Аллоҳ таоло булар туфайли унинг хатоларини ўчиради", дедилар
Сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккал қилсаларингиз эрталаб оч чиқиб кечқурун тўқ қайтган қушлар каби сизларни ҳам ризқлантиради»,— деб айтганларини эшитдим
Ким бир кунда юз маротаба «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳ», деб айтса, гуноҳлари денгиз кўпигичалик бўлса ҳам, кечиб юборилади», дедилар
Ким: «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр», деб ўн марта айтса
Қайси бир банда Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқлигига, албатта Муҳаммад алайҳиссалом Унинг қули ва расули эканига сидқидилдан гувоҳлик берса, Аллоҳ унга дўзахни ҳаром қилади
Аллоҳ таолонинг бандалари устидаги ҳаққи Унгагина ибодат қилиб, Унга бирон нарсани шерик қилмасликлари, бандаларининг Аллоҳ устидаги ҳақлари эса, Аллоҳга бирон нарсани шерик қилмаган кимсани азобламаслигидир
Аллоҳга шерик қилмай оламдан ўтган киши жаннатга, Аллоҳга бирон нарсани шерик қилиб ўлган киши эса, жаҳаннамга киради», – деб жавоб бердилар
Сизларга Аллоҳ азза ва жалладан қўрқишни васият қиламан. Агар бир қул устингизга амир бўлса ҳам, унга қулоқ тутинг, итоат этинг! Ҳали сизлардан (узоқроқ) яшаганларингиз кўп ихтилофларни кўради. Бас, менинг суннатим ва ҳидоят қилинган, тўғри йўлдаги халифаларнинг суннатига эргашингиз
Агар муаззин: «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!» деса, сизлардан бирингиз ҳам: «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!» дейди
Мен сизлардан гумон қилиб қасам ичтирганим йўқ. Лекин ҳузуримга Жаброил келиб, Аллоҳ азза ва жалла фаришталарга сизлар билан фахрланаётганини айтди», дедилар
Киши инфоқ қиладиган энг афзал дийнор – унинг ўз оиласига инфоқ қилган дийнори, Аллоҳ йўлида улови учун инфоқ қилган дийнори ва Аллоҳ йўлидаги ҳамроҳларига инфоқ қилган дийноридир», дедилар
Иймон келтирмагунингизча жаннатга кирмайсизлар. Бир-бирингизга муҳаббат қилмагунингизча иймонли бўла олмайсизлар. Агар амал қилсангиз, ўрталарингизда муҳаббат пайдо этадиган нарсага сизларни далолат қилайми? Ораларингизда саломни ёйинглар», – дедилар
Аллоҳга энг маҳбуб амал қайси?” деб сўрадим. Шунда У зот: «Ўз вақтида ўқилган намоз» дедилар. Мен: «Кейин қайси?» дедим. У зот: «Ота-онага яхшилик қилиш» дедилар. Мен: «Сўнг қайси?» дедим. У зот: «Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш
Шумланиш ширкдир! (Бу сўзларини уч бора такрор айтдилар) Шумланувчилар биздан эмасдир, магар, қалбига беихтиёр келганлар мустасно. Лекин Аллоҳ (қалбга беихтиёр келган ёмон ҳаёлни) таваккул билан даф қилади», – дедилар
Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сен туфайли бир кишини ҳидоят қилиши сен учун қизил туяларинг бўлишидан афзалдир
Раббингиз Аллоҳдан тақво қилинг, беш маҳал намозингизни ўқинг, ойингизда рўза тутинг, молингизни закотини адо этинг ва бошлиғингизга итоат этинг, Раббингиз жаннатига кирасиз!
Сизларга амалларингизнинг энг яхшисини, Хожангиз (Аллоҳ) ҳузурида энг покларини, даражаларингизни энг юқори қилувчисини
Бурни ерга ишқалансин, бурни ерга ишқалансин, бурни ерга ишқалансин!» дедилар. «Эй Аллоҳнин Расули, кимнинг?», дейишди. У зот: «Ота-онаси ёки улардан бири кексайганда (уларни рози қилиб,) жаннатга кириб олмаган кишининг», дедилар
Ё Расулуллоҳ, мен нимаики гуноҳ бўлса ҳаммасини қилганман. Шу гуноҳларим мағфират этиладими?"- деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Сен, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир, дея гувоҳлик бермаганмисан?
Амаллар олти турлидир. Одамлар тўрт тоифадир. Иккита вожиб қилувчи бордир. Тенг тенги билан тақдирланади. Битта яхшилик борки, унинг ўн баравар савоби бор. Битта яхшилик борки, унинг етти юзта савоби бор
Илмнинг кўтарилиши, билимсизлик, зино ва майхўрликнинг кўпайиши, эркаклар сони озайиб, хотин-қизлар сони ортиб кетиши, ҳатто, битта эркакка элликта аёлнинг тенг келиши - Қиёматнинг аломатларидандир
Сизлардан қай бирингиз ўз аҳлига қайтиб келганида хонадонида бўғозлик даврининг ярми ўтиб қолган семиз ва баҳайбат туяларни кўришни ёқтиради?
Қуръон соҳибига: «Ўқи ва кўтарил! Дунёда Қуръонни тиловат қилганинг каби тиловат қил! Албатта жаннатдаги охирги манзилинг охирги ўқиган оятинг миқдорича бўлади
Қуръонни баланд товушда ўқиган одам, ошкора садақа қилган одамга ўхшайди. Қуръонни паст товушда ўқиган одам, садақани пинҳона қилган одамга ўхшайди
Расулуллоҳдан ўн оят ўргансалар ундаги илм ва амалдан бохабар бўлмай туриб кейинги оятларга ўтмаганликларини ва
Ҳой Абу Мунзир, Аллоҳнинг китобидаги энг буюк оят қайси эканлигини биласизми?"- деб сўрадилар. Мен: "оятал курсий эканлигини"-, айтдим (Бақара: 255). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўксимга уриб: "Аллоҳ номига қасамки, (бу) илм сенга муборак бўлсин!"-, дедилар
У «Хинзаб», деб номланадиган шайтон. Агар сен уни ҳис қилсанг, Аллоҳ номи ила ундан паноҳ тила ва чап томонингга уч марта туфлаб қўй
Аллоҳ таоло сизларга ҳам садақа қилинадиган нарсаларни бермаганми? Ҳар бир тасбеҳингиз – садақа, ҳар бир такбирингиз – садақа, ҳар бир таҳлилингиз – садақа, яхшиликка буюриш – садақа, ёмонликдан қайтариш – садақа ва жуфтингиз билан қовушишингиз ҳам садақа!
Ким бир мўминнинг битта дунёвий ташвишини аритса, Аллоҳ таоло унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади