عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ قَالَ: خَرَجَ مُعَاوِيَةُ عَلَى حَلْقَةٍ فِي الْمَسْجِدِ، فَقَالَ: مَا أَجْلَسَكُمْ؟ قَالُوا: جَلَسْنَا نَذْكُرُ اللهَ، قَالَ آللَّهِ مَا أَجْلَسَكُمْ إِلَّا ذَاكَ؟ قَالُوا: وَاللهِ مَا أَجْلَسَنَا إِلَّا ذَاكَ، قَالَ: أَمَا إِنِّي لَمْ أَسْتَحْلِفْكُمْ تُهْمَةً لَكُمْ، وَمَا كَانَ أَحَدٌ بِمَنْزِلَتِي مِنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَقَلَّ عَنْهُ حَدِيثًا مِنِّي:
وَإِنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ خَرَجَ عَلَى حَلْقَةٍ مِنْ أَصْحَابِهِ، فَقَالَ: «مَا أَجْلَسَكُمْ؟» قَالُوا: جَلَسْنَا نَذْكُرُ اللهَ وَنَحْمَدُهُ عَلَى مَا هَدَانَا لِلْإِسْلَامِ، وَمَنَّ بِهِ عَلَيْنَا، قَالَ: «آللَّهِ مَا أَجْلَسَكُمْ إِلَّا ذَاكَ؟» قَالُوا: وَاللهِ مَا أَجْلَسَنَا إِلَّا ذَاكَ، قَالَ: «أَمَا إِنِّي لَمْ أَسْتَحْلِفْكُمْ تُهْمَةً لَكُمْ، وَلَكِنَّهُ أَتَانِي جِبْرِيلُ فَأَخْبَرَنِي أَنَّ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ يُبَاهِي بِكُمُ الْمَلَائِكَةَ».
المزيد
Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Муовия масжиддаги бир халқанинг олдига чиқиб: «Нима қилиб ўтирибсизлар?» деди. Улар «Аллоҳни зикр қилиб ўтирибмиз», дейишди. «Аллоҳ ҳаққи, фақат шунинг учун ўтирибсизларми?» деган эди, «Аллоҳга қасамки, фақат шунинг учун ўтирибмиз», дейишди. У шундай деди: «Мен сизлардан гумон қилиб қасам ичтирганим йўқ. Биласизларки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга мен каби яқин бўла туриб, менчалик кам ҳадис айтган одам йўқ.
Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан бир халқанинг олдига бориб: «Нима қилиб ўтирибсизлар?» дедилар. Улар «Аллоҳни зикр қилиб, бизни Ислом ҳидояти билан неъматлантиргани учун Унга ҳамд айтиб ўтирибмиз», дейишди. «Аллоҳ ҳаққи, фақат шунинг учун ўтирибсизларми?» дедилар. «Аллоҳга қасамки, фақат шунинг учун ўтирибмиз», дейишди. Шунда У зот: «Мен сизлардан гумон қилиб қасам ичтирганим йўқ. Лекин ҳузуримга Жаброил келиб, Аллоҳ азза ва жалла фаришталарга сизлар билан фахрланаётганини айтди», дедилар».