+ -

عن أبي هريرة رضي الله عنه
عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فِيمَا يَحْكِي عَنْ رَبِّهِ عَزَّ وَجَلَّ، قَالَ: «أَذْنَبَ عَبْدٌ ذَنْبًا، فَقَالَ: اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي ذَنْبِي، فَقَالَ تَبَارَكَ وَتَعَالَى: أَذْنَبَ عَبْدِي ذَنْبًا، فَعَلِمَ أَنَّ لَهُ رَبًّا يَغْفِرُ الذَّنْبَ، وَيَأْخُذُ بِالذَّنْبِ، ثُمَّ عَادَ فَأَذْنَبَ، فَقَالَ: أَيْ رَبِّ اغْفِرْ لِي ذَنْبِي، فَقَالَ تَبَارَكَ وَتَعَالَى: عَبْدِي أَذْنَبَ ذَنْبًا، فَعَلِمَ أَنَّ لَهُ رَبًّا يَغْفِرُ الذَّنْبَ، وَيَأْخُذُ بِالذَّنْبِ، ثُمَّ عَادَ فَأَذْنَبَ، فَقَالَ: أَيْ رَبِّ اغْفِرْ لِي ذَنْبِي، فَقَالَ تَبَارَكَ وَتَعَالَى: أَذْنَبَ عَبْدِي ذَنْبًا، فَعَلِمَ أَنَّ لَهُ رَبًّا يَغْفِرُ الذَّنْبَ، وَيَأْخُذُ بِالذَّنْبِ، اعْمَلْ مَا شِئْتَ فَقَدْ غَفَرْتُ لَكَ».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح مسلم: 2758]
المزيــد ...

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Раббиларидан ҳикоя қилароқ: «Банда гуноҳ қилди ва: «Эй, Аллоҳим, гуноҳимни мағфират қилгин», деди. Шунда У зот таборака ва таоло: «Бандам гуноҳ қилди. Сўнгра ўзининг гуноҳини мағфират қиладиган ва гуноҳ туфайли муохаза қиладиган Роббиси борлигини билди», дейди. Сўнгра у яна қайта гуноҳ қилди ва: «Эй, Роббим, гуноҳимни мағфират қилгин», деди. Шунда У зот таборака ва таоло: «Бандам гуноҳ қилди. Сўнгра ўзининг гуноҳни мағфират қиладиган ва гуноҳ туфайли муохаза қиладиган Роббиси борлигини билди», дейди. Сўнгра у яна қайта гуноҳ қилди ва: «Эй, Роббим, гуноҳимни мағфират қилгин», деди. Шунда У зот таборака ва таоло: «Бандам гуноҳ қилди. Сўнгра ўзининг гуноҳини мағфират қиладиган ва гуноҳ туфайли муохаза қиладиган Роббиси борлигини билди. Хоҳлаганингни қилавер, батаҳқиқ, сени мағфират қилдим», дейди»,- дедилар».

[Тўғри матн] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Муслим - 2758]

Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳ таолодан ривоят қилмоқдалар. Агар банда бир гуноҳ қилса, сўнгра: «Аллоҳим мени кечир»,— деса, Аллоҳ таоло: «Бандам гуноҳ қилди, ва унда гуноҳларни кечирадиган, беркитадиган, кечиб юборадиган ва гуноҳи учун жазолайдиган Раббиси бор эканини тан олди, мен уни кечирдим», – дейди. Сўнгра банда гуноҳга яна қайтди ва Аллоҳга: «Мени гуноҳимни кечир», – деди. Шунда Аллоҳ: Бандам гуноҳ қилди, ва унда гуноҳларни кечирадиган, беркитадиган, кечиб юборадиган ва гуноҳи учун жазолайдиган Раббиси бор эканини тан олди, мен уни кечирдим», – дейди. Сўнгра банда гуноҳга яна қайтди ва Аллоҳга: «Мени гуноҳимни кечир», – деди. Шунда Аллоҳ: Бандам гуноҳ қилди, ва унда гуноҳларни кечирадиган, беркитадиган, кечиб юборадиган ва гуноҳи учун жазолайдиган Раббиси бор эканини тан олди, мен уни кечирдим. Хоҳлаганини қилсин», – деди. Токи банда гуноҳ қиларкан, сўнгра тавба қилиб у гуноҳни қайтиб қилмасликка онт ичиб сўнг нафси устун келиб яна гуноҳ ишни қилиб қўйса, сўнг яна надомат чекиб тавба қилса, Аллоҳ уни тавбасини қабул қилиб кечиришда давом этаверади. Чунки тавба ўзидан олдинги гуноҳларни ўчириб юборади.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Япон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили الولوف البلغارية Озарбойжон тили Украин тили الجورجية اللينجالا المقدونية
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Аллоҳнинг бандаларига бўлган раҳматининг кенглиги. Банда қанча гуноҳ қилса ҳам ундан кейин тавба қилса ва Аллоҳга қайтса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади.
  2. Аллоҳга иймон келтирган инсон Раббисининг кечиримини умид қилади, унинг жазосидан қўрқади, тавбага шошилади ва қилаётган гуноҳида давом этмайди.
  3. Тавбанинг тўғри бўлиш шартлари: Гуноҳни ташлаш, унга надомат чекиш, унга қайтмасликка азм қилиш. Агар гуноҳ иши инсонларнинг моли, обрўси ёки нафсониятига тегишли бўлса уларнинг ҳақларини қайтариш ёки кечирим сўраб ҳақни адо этишлик.
  4. Аллоҳ таолони танишнинг аҳамияти, чунки шу илм бандани ҳар сафар гуноҳ қилганда тавба қилишга ундайди ва умидсизликка тушиб қолишдан қайтаради.
Яна...