+ -

عن ابن عباس رضي الله عنهما قال:
كُنْتُ خَلْفَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَوْمًا، فَقَالَ: «يَا غُلَامُ، إِنِّي أُعَلِّمُكَ كَلِمَاتٍ، احْفَظِ اللهَ يَحْفَظْكَ، احْفَظِ اللهَ تَجِدْهُ تُجَاهَكَ، إِذَا سَأَلْتَ فَاسْأَلِ اللهَ، وَإِذَا اسْتَعَنْتَ فَاسْتَعِنْ بِاللهِ، وَاعْلَمْ أَنَّ الْأُمَّةَ لَوِ اجْتَمَعَتْ عَلَى أَنْ يَنْفَعُوكَ بِشَيْءٍ، لَمْ يَنْفَعُوكَ إِلَّا بِشَيْءٍ قَدْ كَتَبَهُ اللهُ لَكَ، وَلَوِ اجْتَمَعُوا عَلَى أَنْ يَضُرُّوكَ بِشَيْءٍ، لَمْ يَضُرُّوكَ إِلَّا بِشَيْءٍ قَدْ كَتَبَهُ اللهُ عَلَيْكَ، رُفِعَتِ الْأَقْلَامُ وَجَفَّتِ الصُّحُفُ».

[صحيح] - [رواه الترمذي] - [سنن الترمذي: 2516]
المزيــد ...

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадис:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларида эдим. У зот дедилар: “Эй бола, албатта мен сенга бир нечта сўзларни ўргатаман: Аллоҳни сақлагин, сени ҳам сақлайди. Аллоҳ таолони сақласанг, Уни ўзинг билан бирга топасан. Агар сўрасанг Аллоҳдан сўра. Агар ёрдам сўрасанг Аллоҳдан ёрдам сўра. Билгинки, уммат сенга бирор нарса билан наф беришга тўпланса, Аллоҳ таоло сен учун ёзиб қўйган нарса билангина наф етказишади. Агар сенга бирор нарса билан зарар етказишга тўпланишса, Аллоҳ таоло сен учун ёзиб қўйган нарса билангина зарар етказишади. Қаламлар кўтарилди. Саҳифалар қуриди».

[Тўғри матн] - [Тирмизий ривояти] - [Сунани Тирмизий - 2516]

Изоҳ

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ёшлик чоғларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга уловда кетаётганларида Пайғамбаримиз у кишига: «Аллоҳ сенга манфаат берадиган ишларни ўргатаман», – дедилар.
Сўзларида давом этиб: «Аллоҳнинг буйруқларини бажариб, қайтариқларидан қайтиб унинг ҳақларини сақла!Аллоҳ сени ҳар доим тоат-ибодатда кўрсин, ҳеч қачон гуноҳу махсиятда кўрмасин. Агар шундай қилсанг, Аллох сени дунё ва охират ёмонликларидан сақлайди ва қандай ғаминг бўлса, сенга ёрдам беради.
Агар сен бирон нарса сўрамоқчи бўлсанг фақатгина Аллоҳдан сўра, чунки фақат У сўраганларга жавоб беради.
Агар ёрдам керак бўлса, Аллоҳдангина ёрдам сўра.
Анниқ ишонгинки, агар бутун дунё сенга манфаат бериш учун йиғилса, Аллоҳ тақдирингга ёзганидан ошиқча манфаат бера олмайдилар. Агар бутун ер юзи сенга зарар бериш учун йиғилса, Аллоҳ тақдирингга ёзганидан ошиқча зарар бера олмаслар.
Бу нарсаларни Аллоҳ ўз илми ва ҳикмати билан тақдирга ёзгандир. Аллоҳ ёзган нарсалар ҳеч қачон ўзгармайди», – дедилар.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Япон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили الولوف البلغارية Озарбойжон тили Украин тили الجورجية اللينجالا المقدونية
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Кичкина болаларга тавхид, одоб ва бошқа дин масалаларини ўргатишнинг аҳамияти.
  2. Мукофот ёки жазо амалга яраша бўлур.
  3. Фақат Аллоҳга суяниш ва таваккул қилишга буйруқ. У қандай ҳам яхши вакил.
  4. Қазо ва қадарга иймон келтириш ва унга рози бўлиш ҳамда, Аллоҳ барча нарсани тақдирини белгилаб қўйганлиги.
  5. Ким Аллоҳни амрини зое қилса, Аллоҳ ҳам уни зое қилади, сақламайди.
Яна...