+ -

عَنْ طَاوُسٍ أَنَّهُ قَالَ: أَدْرَكْتُ نَاسًا مِنْ أَصْحَابِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، يَقُولُونَ كُلُّ شَيْءٍ بِقَدَرٍ، قَالَ: وَسَمِعْتُ عَبْدَ اللهِ بْنَ عُمَرَ رضي الله عنهما يَقُولُ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:
«كُلُّ شَيْءٍ بِقَدَرٍ، حَتَّى الْعَجْزِ وَالْكَيْسِ، أَوِ الْكَيْسِ وَالْعَجْزِ».

[صحيح] - [رواه مسلم] - [صحيح مسلم: 2655]
المزيــد ...

Товус раҳимаҳуллоҳдан нақл қилинади: «Мен Расулуллоҳ соллаллолҳу алайҳи ва салламнинг кўплаб асҳобларининг: «Ҳар бир нарса тақдир билан бўлади», - деганларини эшитганман. Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу шундай деганларини эшитганман: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Барча нарса, ҳатто, ожизлик ва эпчиллик ёки эпчиллик ва ожизлик ҳам, тақдирдандир».

[Тўғри матн] - [Муслим ривояти] - [Саҳиҳи Муслим - 2655]

Изоҳ

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча нарса тақдир билан бўлишини очиқладилар. Ҳатто ожизлик, яъни, бу дунё ва охират учун қилиниши керак бўлган ишларни қилмаслик ёки ўз вақтидан кечиктиришлик ҳам тақдирдандир. Шу вақтнинг ўзида эпчиллик ҳам, яъни, дунё ва охират учун қилинадиган ишларини қилишдаги усталик ва фаоллик. Аллоҳ таоло ожизлик, фаоллик ва барча нарсаларни тақдирга ёзиб қўйган. Коинотда нимаики бўлса, Аллоҳ таолонинг аввалдаги илми ва ҳохиши ила бўлади.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили الولوف البلغارية Озарбойжон тили اليونانية Украин тили الجورجية اللينجالا المقدونية
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Саҳоба рзияллоҳу анҳумларнинг тақдир ҳақидаги эътиқодларининг баёни.
  2. Барча нарса, ҳатто, ожизлик ва фаоллик ҳам, Аллоҳнинг тақдири билан амалга ошади.
  3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини нақл қилишда, Саҳоба розияллоҳу анҳумларнинг жиддийликлари ва ҳушёрликлари.
  4. Тақдирнинг яхшию ёмонига иймон келтириш.
Яна...