Синфлантириш: Фазилат ва одоблар .
+ -

عن خَولة الأنصاريةِ رضي الله عنها قالت: سمعت النبي صلى الله عليه وسلم يقول:
«إِنَّ رِجَالًا يَتَخَوَّضُونَ فِي مَالِ اللهِ بِغَيْرِ حَقٍّ، فَلَهُمُ النَّارُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ».

[صحيح] - [رواه البخاري] - [صحيح البخاري: 3118]
المزيــد ...

Ховла Ансорийя разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни:
«Одамлар Аллоҳ таолонинг (мусулмонлар фаровонлиги учун тайин қилган) молини ҳақсиз сарф қиладиларки, Қиёмат куни жаҳаннам уларники бўлади», – деганларини эшитдим.

[Тўғри матн] - [Бухорий ривояти] - [Саҳиҳул Бухорий - 3118]

Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда мусулмонларнинг молларини ботил билан ишлатадиган, ҳақлари бўлмаган молдан оладиган инсонлар ҳақида хабар бермоқдалар. Юқорида зикр қилинган ҳукм ҳаром йўл орқали мол дунё тўплаш ва уни нотўғри йўлларга сарф қилишни ҳам ўз ичига олади. Етимларнинг молини ноҳақ йўл ила емоқ, вақф ва омонатга қўйилган нарсаларни инкор қилмоқ ҳамда уларни ноўғри йўл билан олмоқ ҳам шулар жумласидандир.
Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг Қиёматдаги жазоси дўзах эканини хабар бердилар.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Япон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили الولوف البلغارية Озарбойжон тили Украин тили الجورجية اللينجالا المقدونية
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Инсонларнинг моллари Аллоҳнинг молидир. Аллоҳ баъзи инсонларни шариат кўрсатган йўлга ишлатишлари ва ботил йўлга сарфламасликлари учун уларни шу молга ўринбосар қилиб қўйди. Бу барча волийларни ёки бошқа шу каби мансаб эгаларини ўз ичига олади.
  2. Умумий молга шариат жуда қаттиқ эътибор берган. Ким шу молга бошчилик қилса, Қиёмат куни сарфлаган ва олиб қолган барча молларига ҳисоб-китоб қилинади.
  3. Бу таҳдид остига ўзи ёки бошқанинг молини шарият кўрсатмаган тарзда ишлатган барча инсон киради.
Яна...