+ -

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ:
«إِيَّاكُمْ وَالظَّنَّ؛ فَإِنَّ الظَّنَّ أَكْذَبُ الْحَدِيثِ، وَلَا تَحَسَّسُوا، وَلَا تَجَسَّسُوا، وَلَا تَحَاسَدُوا، وَلَا تَدَابَرُوا، وَلَا تَبَاغَضُوا، وَكُونُوا عِبَادَ اللهِ إِخْوَانًا».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 6064]
المزيــد ...

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Гумондан ҳазар қилинг! Гумон энг ёлғон сўздир. Гап пойламанглар, гап ташиманглар ва бир-бирингизга ҳасад қилманглар, юз ўгирманглар ва нафратланманглар, Аллоҳ таолонинг ўзаро ака-ука бандалари бўлинглар!», дедилар.

[Тўғри матн] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳул Бухорий - 6064]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонлар ўртасини бўлишга ва душман қилишга олиб борадиган баъзи амаллардан қайтариб, огоҳлантирмоқдалар. Улардан:
1. Гумон - ҳаёлга келган далилга асосланмаган туҳмат. Унинг энг ёлғон сўз эканини баёнладилар.
2. Гап пойлаш - инсонларнинг авратини кўз ёки қулоқ билан излаш.
3. Жосуслик - яширин ишларни излаш. Кўпинча ёмонликни излашга ишлатилади.
4. Ҳасад - бошқаларнинг бир неъматга эришишларини ёмон кўриш.
5. Юз ўгириш - бир-биридан юз ўгириш, салом ҳам бермаслик ва зиёрат ҳам қилмаслик.
6. Нафратланиш - бошқаларга азият бериш билан бирга уларни ёмон кўриш, ўзидан қочириш, қовоғини солиш ва хуник тарзда учрашиш.
Сўнгра мусулмонларни бир-бирлари билан аҳволларини ўнглайдиган буюк бир сўзни айтдилар: «Аллоҳ таолонинг ўзаро ака-ука бандалари бўлинглар!» Биродарчилик одамларни бир-бирига боғлайдиган алоқа бўлиб, бир-бирига муҳаббат ва улфатликни зиёда қилади.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Ёмонлик аломатлари зоҳир бўлган инсонга қарши ёмон гумонда бўлиш зарар қилмайди. Мўмин киши зийрак, фаросатли ва ёмонлик ва фисқ аҳлига алданиб қолмаслиги лозим.
  2. Бу ерда ҳаёлига ўрнашиб оладиган туҳмат мақсад қилинмоқда. Ҳаёлга келиб кетадиган ва ўрнашмайдиган ҳаёллар ҳақида инсон сўралмайди.
  3. Жосуслик, ҳасад ва шу каби мусулмон халқни бир-биридан қочирадиган сабабабларни қилиш ҳаром.
  4. Муслмон мусулмонга акаси каби муомила қилиб уни яхши кўриши ва унга холис бўлиши лозим.
Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Япон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Оромо тили Каннада тили الولوف Озарбойжон тили Украин тили الجورجية المقدونية الماراثية
Таржималарни кўрсатиш
Яна...