Синфлантириш: Ақида . Тсмлар ва ҳукмлар . Фисқ .

عن أبي موسى الأشعري رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم قال:
«مَنْ حَمَلَ عَلَيْنَا السِّلَاحَ فَلَيْسَ مِنَّا».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 7071]
المزيــد ...

Абу Мусо Ашъарий разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ким бизга қарши қурол кўтарса, у биздан эмас», дедилар.

[Саҳиҳ] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Бухорий - 7071]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда мусулмонларни қўрқитиш ва талон тарож қилиш учун уларга қарши қурол кўтаришдан огоҳлантирдилар. Ким ҳақсиз шундай қилса, катта жарима ва гуноҳга қўл урибди ва ушбу қаттиқ таҳдидга лойиқ бўлибди.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Мусулмон мусулмон биродарлари билан урушишидан қаттиқ огоҳлантирилмоқда.
  2. Ер юзидаги энг улуғ фасоду мункарлардан бири, мусулмонларга қарши қурол кўтариш ва уларни ўлдириш билан фасод қилишдир.
  3. Бузғунчи ва фасодчи кабиларга қарши хақ учун урушиш, бу таҳдид остига кирмайди.
  4. Мусулмонларни қурол ва бошқа нарсалар билан қўрқитиш ҳаром. Гарчи у ҳазил тариқасида бўлса ҳам.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (58)