+ -

عَنْ زِيَادِ بْنِ لَبِيدٍ رضي الله عنه قَالَ:
ذَكَرَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ شَيْئًا، فَقَالَ: «ذَاكَ عِنْدَ أَوَانِ ذَهَابِ الْعِلْمِ» قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللَّهِ، وَكَيْفَ يَذْهَبُ الْعِلْمُ، وَنَحْنُ نَقْرَأُ الْقُرْآنَ وَنُقْرِئُهُ أَبْنَاءَنَا وَيُقْرِئُهُ أَبْنَاؤُنَا أَبْنَاءَهُمْ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ؟ قَالَ: «ثَكِلَتْكَ أُمُّكَ زِيَادُ، إِنْ كُنْتُ لَأُرَاكَ مِنْ أَفْقَهِ رَجُلٍ بِالْمَدِينَةِ، أَوَلَيْسَ هَذِهِ الْيَهُودُ وَالنَّصَارَى يَقْرَؤونَ التَّوْرَاةَ وَالْإِنْجِيلَ، لَا يَعْمَلُونَ بِشَيْءٍ مِمَّا فِيهِمَا؟!».

[صحيح لغيره] - [رواه ابن ماجه] - [سنن ابن ماجه: 4048]
المزيــد ...

Зиёд ибн Лабид разияллоҳу анҳу айтди:
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир нарсани эслаб: «Бу, илм кўтарилган пайтда бўлади», - дедилар. Мен: «Ё Расулуллоҳ, биз Қуръон ўқиб, Қуръонни ўғилларимизга ўқитсак, ўғилларимиз ўғилларига Қиёмат кунигача ўқитишса, илм қандай қилиб кўтарилади (олиб қўйилади)?», - деб савол бердим. Расуллуллоҳ соллаллолҳу алайҳи ва саллам: «Яшшамагур, Мен сени Мадинадаги аъламлардан бири деб биламан. Яҳудий ва насронийларнинг Таврот ва Инжилни ўқиб, улардаги нарсаларга риоя қилмаётганларини кўрмаяпсанми?!»,- дея жавоб бердилар.

[Бошқа ривоятлар орқали саҳиҳ] - [Ибн Можа ривояти] - [Сунани Ибн Можа - 4048]

Изоҳ

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари орасида ўтирган пайтларида: «Бу, одамлардан илм кўтарилган ва тортиб олинган пайтда содир бўлади»,- дедилар. Зиёд ибн Лабид разияллоҳу анҳу бундан ҳайратга тушиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга савол бердилар. «Қуръонни ўқиган ва ёдлаган бўлсак, бу илм биздан қандай тортиб олиниши ёки йўқолиши мумкин? Ахир биз Қуръонни тинмай ўқияпмиз, рафиқаларимизга, фарзандларимизга, фарзандларимиз набираларимизга ўқитишаяпти-ку?!», - деди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Зиёд, яшшамагур, Мен сени Мадинанинг энг аъламларидан бири деб биламан!", - дедилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам илмнинг йўқолиши, Қуръоннинг йўқолиши эмаслиги, балки, илмга амал қилмаслик туфайли йўқолишини баён қилдилар. Зеро, Таврот ва Инжил яҳудий ва насронийлар қўлида бўлсада, уларга фойда бермади. Улар бу икки китобнинг ғояси - улардан ўрганган нарсаларига амал қилмаганлари учун, фойдалана олмадилар.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили Озарбойжон тили Украин тили
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Одамлар қўлидаги Қуръон ва бошқа китоблар, унга амал қилмагунларича заррача ҳам фойда бермайди.
  2. Илм Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўлими, уламоларнинг вафоти ва билимга амал қилмаслик туфайли кўтарилади.
  3. Илмнинг йўқолиши ва унга амал қилмаслик – Қиёматнинг аломатларидандир.
  4. Илмга амал қилишга рағбатлантириш. Чунки илм олишдан мақсад, унга амал қилишдир.
Яна...