Синфлантириш: Ақида . Аллоҳ таолога иймон .
+ -

عن أَنَسَ بْنَ مَالِكٍ رضي الله عنه قال:
بينما نحن جلوس مع النبي صلى الله عليه وسلم في المسجد دخل رجل على جمل، فأناخه في المسجد ثم عقله، ثم قال لهم: أيكم محمد؟ والنبي صلى الله عليه وسلم متكئ بين ظهرانيهم، فقلنا: هذا الرجل الأبيض المتكئ. فقال له الرجل: يا ابن عبد المطلب فقال له النبي صلى الله عليه وسلم: «قد أجبتك». فقال الرجل للنبي صلى الله عليه وسلم: إني سائلك فمشدد عليك في المسألة، فلا تجد علي في نفسك؟ فقال: «سل عما بدا لك» فقال: أسألك بربك ورب من قبلك، آلله أرسلك إلى الناس كلهم؟ فقال: «اللهم نعم». قال: أنشدك بالله، آلله أمرك أن نصلي الصلوات الخمس في اليوم والليلة؟ قال: «اللهم نعم». قال: أنشدك بالله، آلله أمرك أن نصوم هذا الشهر من السنة؟ قال: «اللهم نعم». قال: أنشدك بالله، آلله أمرك أن تأخذ هذه الصدقة من أغنيائنا فتقسمها على فقرائنا؟ فقال النبي صلى الله عليه وسلم: «اللهم نعم». فقال الرجل: آمنت بما جئت به، وأنا رسول من ورائي من قومي، وأنا ضمام بن ثعلبة أخو بني سعد بن بكر.

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 63]
المزيــد ...

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга масжидда ўтирганимизда туяга минган бир одам кириб келди-да, туясини чўктириб, боғлаб бўлгач: «Қайси бирингиз Муҳаммадсиз?», - деб сўради. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалар орасида суяниб ўтирган эдилар. Саҳобалар: «Анави оппоққина одам», - дедилар. Ҳалиги одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнга: «Эй, Абдулмутталибнинг ўғли!», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳа», дедилар. Ҳалиги одам: «Мен сиздан баъзи нарсаларни сўрайман. Сўраганда ҳам жуда қаттиқ сўрайман. Шунинг учун аччиғингиз келмасин», - деди. Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Нимани хоҳласанг сўрайвер!», дедилар.«Сизнинг ва сиздан аввалгиларнинг раббисини ўртага қўйиб сўрайман, сизни Аллоҳ одамларнинг барчасига пайғамбар қилиб юбордими?»,- деб сўради. «Аллоҳга қасам Ҳа»,- дедилар Расулуллоҳ. «Аллоҳга қасамёд этиб сиздан сўрайман, беш вақт намоз ўқишимизни Аллоҳ буюрдими?»,- деди. Пайғамбаримиз «Ҳа»,- дедилар. «Аллоҳни ўртага қўйиб сўрайман, бойлардан закот олиб, фақирларга бўлиб беришни сизга Аллоҳ буюрдими?»,- деди. «Ҳа»,- дедилар. «Аллоҳни ўртага қўйиб сўрайман, йилда бир ой рўза тутишни Аллоҳ буюрдими?»,- деб сўради. «Ҳа»,- дедилар. Шундан сўнг у киши деди: «Мен сиз олиб келган нарсаларга иймон келтирдим. Мен ўз қавмим юборган вакилдирман, исмим Зимом ибн Саълаба, Саъд ибн Бакр қабиласиданман».

[Тўғри матн] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳул Бухорий - 63]

Изоҳ

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу хабар бермоқдалар: «Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга масжидда ўтирганларида туяга минган одам кириб келди-да, туясини чўктириб, боғлади. Кейин: «Қайси бирингиз Муҳаммадсиз?!», - деб сўради. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар ичида суяниб ўтирган эдилар. Саҳобалар: «Анави, оппоқ юзли одам», - деб жавоб бердилар. У одам: «Эй, Абдулмутталибнинг ўғли!», - деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сени эшитдим, саволингни беравер», -дедилар. Ҳалиги одам: «Мен Сизга савол бераман. Саволларни ҳам қаттиқ бераман. Менга аччиғингиз келмасин!», - деди. Яъни, мендан ғазабингиз чиқмасин, ва ҳафа ҳам бўлманг! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам«Нимани хоҳласанг сўрайвер», - дедилар. «Сизнинг ва Сиздан аввал ўтганларнинг Рабби номига онт ичиб сўрайман, Аллоҳ сизни бутун башариятга пайғамбар қилиб жўнатдими?!», - деди ҳалиги одам. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунинг тўғри эканини тасдиқлаб: «Аллоҳга қасам, ҳа шундай», - дедилар. Ҳалиги одам: «Аллоҳ номига онт ичиб сурайман, Аллоҳ Сизга бир кеча ва кундузда беш вақт намоз ўқишимизни буюрдими?!». Яъни фарз намозлар ҳақида сурамоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга қасам, шундай», - дедилар. Ҳалиги одам: «Аллоҳни ўртага қўйиб сўрайман, йилда бир ой рўза тутишни Аллоҳ буюрдими?», - деб сўради. Яъни, рамазон ойида. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга қасам, ҳа», - дедилар. «Аллоҳни ўртага қўйиб сўрайман, бойлардан закот олиб, фақирларга бўлиб беришни сизга Аллоҳ буюрдими?»,- деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга қасам, ҳа», - дедилар. Зимом ислом динини қабул қилди ва Расулуллоҳ соллалллоҳу алайҳи ва салламга қавмини Ислом динига даъват қилишини айтиб, ўзини «Саъд бин Бакр қабиласига мансуб Зимом ибн Саълаба»,- дея таништирди.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили الولوف البلغارية Озарбойжон тили اليونانية Украин тили الجورجية اللينجالا المقدونية
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг камтарликлари. Чунки, келган одам саҳобалар даврасида ўтирган Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни саҳобалардан ажрата олмади.
  2. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чиройли аҳлоқи ва юмшоқлик билан берган жавоблари. Зеро юмшоқлик билан берилган жавоб, даъватни қабул қилиш омилларидан биридир.
  3. Мадомики, камситиш қасд қилинмас ва ўзи рози экан, бировни оқ ёки қизил рангли, узун ёки бўйи паст дея таърифлашнинг жоизлиги.
  4. Кофирнинг, бирон эҳтиёжи бўлгани маҳал, масжидга киришининг жоизлиги.
  5. Юқоридаги ҳадисда ҳаж тилга олинмади. Чунки у одам келганида, ҳаж ҳануз фарз қилинмаган эди.
  6. Саҳобаларнинг одамларни Ислом динига даъват қилишга ошиқликлари. Чунки Зимома разияллоҳу анҳу Ислом динини қабул қилиши биланоқ қабиласини даъват қилишга рағбат қилди.
Яна...