____
[] - []
المزيــد ...
Абу Амр – Абу Амроҳ ҳам дейилади – Суфён ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу айтадилар:
«Ё Расулуллоҳ, менга ислом (ақидаси ва шариатида) шундай бир сўзни айтинг-ки, бошқа ҳеч кимдан сўрамай», – дедим. «Аллоҳга иймон келтирдим деб айт, сўнгра шунинг устида мустақим бўл!», – дедилар.
[Тўғри матн] - [Муслим ривояти] - [الأربعون النووية - 21]
Суфён ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан маҳкам тутишлари учун Ислом маъноларини жамлаган ва бошқадан сўрамайдиган сўз айтишларини сўради. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳни яккаладим ва уни раббим, илохим, яратувчим, ҳақиқий маъбудим, унинг шериги йўқ», – деб айт, сўнгра Аллоҳ фарзларини адо этиш, ҳаром қилган ишларини тарк қилиш билан У Зотга итоат қил», – дедилар.