Синфлантириш:

عَنْ أَبِي مَسْعُودٍ عُقْبَةَ بْنِ عَمْرٍو الأَنْصَارِيِّ البَدْرِيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ:
«إِنَّ مِمَّا أَدْرَكَ النَّاسُ مِنْ كَلاَمِ النُّبُوَّةِ الأُولَى: إِذَا لَمْ تَسْتَحْيِ فَاصْنَعْ مَا شِئْتَ».

[صحيح] - [رواه البخاري] - [الأربعون النووية: 20]
المزيــد ...

Абу Масъуд Уқба ибн Амр Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Одамлар орасида аввалги пайғамбарлардан сақланиб қолган бир гап шуки: «Агар уялмасанг, хоҳлаган ишингни қил!».

[Саҳиҳ] - [Имом Бухорий ривояти] - [Арбаъун Нававийя (Нававийнинг қирқ ҳадиси) - 20]

Изоҳ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам авлоддан авлодга ўтиб умматимизнинг биринчи авлодигача етиб келган, олдинги пайғамбарлардан қолган бир васият борлиги ҳақида хабар бердилар. У ҳам бўлса:
«Қилмоқчи бўлган ишингга қара: агар у ишдан уялишга ҳожат бўлмаса, уни бажар; агар у иш уялишга арзийдиган нарса бўлса, уни тарк эт. Чунки ёмон ва қораланадиган ишлардан қайтарувчи нарса — ҳаёдир. Кимда ҳаё бўлмаса, у ҳар турли фаҳш ва мункар ишлар ичига чўкиб кетади».

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Ҳаё яхши хулқларнинг асли.
  2. Ҳаё анбиёларнинг сифатидан ва улардан бизга мерос.
  3. Ҳаё мусулмон кишини зийнатловчи амалларга чорлайди ва уни булғайдиган ишлардан қайтаради.
  4. Нававий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Бу ердаги амр мубоҳликка далолат қилади. Аллоҳдан ҳам, одамлардан ҳам уялмайдиган иш бўлса, уни бажараверсин. Агар уялтирадиган иш бўлса, қилмасин. Ислом динининг бутун мазмун-моҳияти шу нарса устига қурилган. Яъни, инсон вожиб ва мандуб ишларни тарк қилишдан ҳамда ҳаром ва макруҳ ишларни бажаришдан уялиши лозим. Мубоҳга келсак, уни бажаришдан ёки тарк қилишдан уялиш ўрнига қараб жоиз. Шундай қилиб ҳадис Исломнинг беш ҳукмини ўз ичига олди.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (68)
Туркумлар
Яна...