+ -

عن أبي هريرة رضي الله عنه أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال:
«كان رجلٌ يُدَايِنُ الناسَ، فكان يقول لفتاه: إذا أتيتَ مُعسِرًا فتجاوز عنه، لعل اللهَ يَتجاوزُ عنا، فلقي اللهَ فتجاوز عنه».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح مسلم: 1562]
المزيــد ...

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«(Сизлардан илгари ўтган одамларнинг орасида) бир (бадавлат) киши бўлиб, у одамларга (беғараз) қарз бериб турар эди ҳамда хизматкорига (доимо): «Агар бирор муҳтож одамнинг қошига (олган қарзини сўраб) борсанг-у у ҳозир узолмаслигини айтса, олган қарзидан кечгил, шояд Аллоҳ таоло бизнинг ҳам (гуноҳларимиздан) кечса!» — дер эди. Кейин (ўша киши вафот этганда) Аллоҳ таоло унинг гуноҳларидан кечди», - дедилар.

[Тўғри матн] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Муслим - 1562]

Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда одамларга қарз берадиган ёки қарзга нарса сотадиган бир киши ҳақида хабар бермоқдалар. Одамлардан унинг қарзини талаб қиладиган хизматкорига шундай дер эди: «Агар қарздор олдига борсанг, унинг қарзини тўлашга имкони бўлмаса, ундан кечиб юбор ёки унга яна муҳлат бер ва қаттиқ талаб қилиб туриб олма ёхуд гарчи камроқ бўлса ҳам, унда борини қабул қил». Бу ишларни Аллоҳ унинг ҳам гуноҳларидан ўтиши ва уни кечиришини умид қилиб қиларди. Сўнгра у вафот этганда, Аллоҳ унинг гуноҳларидан кечди.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Япон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили الولوف البلغارية Озарбойжон тили الأكانية Украин тили الجورجية اللينجالا المقدونية
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Инсонларга яхши муомалада бўлиш, уларни кечириш ва қарзини тўлаш имкони бўлмаганлардан кечиб юбориш Қиёмат кунида банданинг нажот топишининг энг катта сабабларидан ҳисобланади.
  2. Бандаларга яхшилик қилиш, Аллоҳга холис бўлиш ва У Зотнинг раҳматини умид қилиш гуноҳларнинг кечирилиш сабабларидан ҳисобланади.