عن أبي هريرة رضي الله عنه أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال:
«لَيْسَ الشَّدِيدُ بِالصُّرَعَةِ، إِنَّمَا الشَّدِيدُ الَّذِي يَمْلِكُ نَفْسَهُ عِنْدَ الْغَضَبِ».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 6114]
المزيــد ...

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Курашда ғолиб бўлган киши кучли эмас, балки ғазабланганда ўзини бошқара олган киши кучлидир», – дедилар.

[Саҳиҳ] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Бухорий - 6114]

Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ҳақиқий қувват – жасаднинг қуввати ёки бошқаларни курашда енгадиган эмас, балки нафсини қаттиқ ғазаб вақтида енгадиган инсон ҳақиқий кучли эканини хабар бермоқдалар. Чунки бу ўз нафсини бошқара олиши ва шайтонни енга олишига далолат қилади.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Юмшоқлик ва ғазаб вақтида нафсни бошқара олишнинг фазилати. Бу ислом дини ундаган фазилатли амаллардан.
  2. Ғазаб чиққан вақтда нафс билан олишиш душман билан олишишдан шиддатлироқдир.
  3. Қувватнинг жоҳилий тушунчасини чиройлик хулққа алмаштиришлик. Чунки энг кучли инсон нафсини жиловлаган инсондир.
  4. Халққа ва якка инсонларга зарар бермаслик учун ғазабдан узоқлашиш.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (67)
Яна...