+ -

عن أبي ذر رضي الله عنه قال: قال لي النبي صلى الله عليه وسلم:
«لَا تَحْقِرَنَّ مِنَ الْمَعْرُوفِ شَيْئًا، وَلَوْ أَنْ تَلْقَى أَخَاكَ بِوَجْهٍ طَلْقٍ».

[صحيح] - [رواه مسلم] - [صحيح مسلم: 2626]
المزيــد ...

Абу Зар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга:
«Яхшиликдан бирон нарсани ҳақир-арзимас санама, ҳатто биродарингга очиқ юз билан юзланишинг ҳам (яхшиликдир)», – дедилар.

[Тўғри матн] - [Муслим ривояти] - [Саҳиҳи Муслим - 2626]

Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, яхшилик қилишга ундадилар ва уни хечқачон ҳақир-арзимас санамасликка буйурдилар. Шу жумладан: Мусулмон киши биродарини ҳурсанд қилиш учун учрашганда табассум қилишидир. Инсон доимо табассум қилишга ҳарис бўлиши лозим.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Япон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили الولوف البلغارية Озарбойжон тили Украин тили الجورجية اللينجالا المقدونية
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Мўминлар орасидаги муҳаббат, учрашгандаги табассум ва хурсандчиликнинг фазли.
  2. Шариатнинг комиллиги - унинг умумийлиги ва барча мусулмонларнинг салоҳияти ва бирлашишларига сабаб бўладиган барча омилларни олиб келганидир.
  3. Оз бўлса ҳам яхши иш қилишга ундашлик.
  4. Орадаги дўстлик(муҳаббат)ни рўёбга чиқариш учун мусулмонларнинг қалбига хурсандчилик олиб кириш.
Яна...