عَنْ مَعْدَانَ بْنِ أَبِي طَلْحَةَ الْيَعْمَرِيُّ قَالَ:
لَقِيتُ ثَوْبَانَ مَوْلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَقُلْتُ: أَخْبِرْنِي بِعَمَلٍ أَعْمَلُهُ يُدْخِلُنِي اللهُ بِهِ الْجَنَّةَ؟ أَوْ قَالَ قُلْتُ: بِأَحَبِّ الْأَعْمَالِ إِلَى اللهِ، فَسَكَتَ. ثُمَّ سَأَلْتُهُ فَسَكَتَ. ثُمَّ سَأَلْتُهُ الثَّالِثَةَ فَقَالَ: سَأَلْتُ عَنْ ذَلِكَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَقَالَ: «عَلَيْكَ بِكَثْرَةِ السُّجُودِ لِلَّهِ، فَإِنَّكَ لَا تَسْجُدُ لِلَّهِ سَجْدَةً، إِلَّا رَفَعَكَ اللهُ بِهَا دَرَجَةً، وَحَطَّ عَنْكَ بِهَا خَطِيئَةً» قَالَ مَعْدَانُ: ثُمَّ لَقِيتُ أَبَا الدَّرْدَاءِ فَسَأَلْتُهُ فَقَالَ لِي: مِثْلَ مَا قَالَ لِي: ثَوْبَانُ.

[صحيح] - [رواه مسلم] - [صحيح مسلم: 488]
المزيــد ...

Бу таржима қайта кўрилиши ва текширилиши кекак.

Маъдан ибн Абу Талҳа Яъмарийдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мавлолари Савбонни учратиб қолиб: «Менга шундай амални [ёки Аллоҳга энг суюкли амални] айтингки, уни қилсам, жаннатга кирайин», дедим. У индамади. Кейин яна сўрадим, индамади. Кейин учинчи марта сўрадим. У шундай деди: «Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўраганман. У зот: «Аллоҳга кўп сажда қилишинг керак, чунки Аллоҳга бир сажда қилсанг, Аллоҳ у туфайли сени бир даража кўтаради ва сендан бир хатони ўчиради», деганлар». Кейин Абу Дардони учратиб қолиб, ундан ҳам сўраган эдим, худди Савбон менга айтган гапни айтди».

[Саҳиҳ] - [Имом Муслим ривояти] - [Саҳиҳи Муслим - 488]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан жаннатга киришга сабаб бўладиган амал ёки Аллоҳга энг суюкли бўлган амал ҳақида сўралди.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўровчига шундай дедилар: «Намозда кўп сажда қилишни лозим тут (кўпайтир). Зеро, сен Аллоҳ учун бирор сажда қилсанг, албатта, Аллоҳ у сажда туфайли сенинг даражангни кўтаради ва бир хатоингни ўчиради».

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Намоз ўз ичига саждани олгани учун ҳам мусулмон кишини фарз ва нафл намозларга ҳарис бўлишга тарғиб қилинмоқда.
  2. Саҳобаларнинг тушунчаси ва илми шуни кўрсатадики, Жаннатга — Аллоҳнинг раҳматидан сўнг — фақат ҳаракат ва амал билан эришилади.
  3. Намоздаги сажда — даражаларнинг кўтарилиши ва гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бўладиган энг буюк ишлардан биридир.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (55)
Яна...