عن سالم بن أبي الجَعْدِ قال: قال رجل: ليتني صَلَّيتُ فاسترحْتُ، فكأنّهم عابُوا ذلك عليه، فقال: سمعتُ رسولَ الله صلى الله عليه وسلم يقول:
«يا بلالُ، أقِمِ الصَّلاةَ، أرِحْنا بها».

[صحيح] - [رواه أبو داود] - [سنن أبي داود: 4985]
المزيــد ...

Солим ибн Абу Жаъд разияллоҳу анҳу айтадилар:«Бир киши:«Қани эди намоз ўқиб роҳат олсам», – деди. Шунда ёнида ўтирган инсонлар ҳудди уни айблагандай бўлдилар. Шунда Солим ибн Абу Жаъд разияллоҳу анҳу:« Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни:
«Эй Билол, Намозга иқомат айтиб бизларни роҳатлантиринг!», – деганларини эшитдим»,-дедилар».

[Саҳиҳ] - [Абу Довуд ривояти] - [Сунани Абу Довуд - 4985]

Изоҳ

Саҳобалардан бири: «Қани эди намоз ўқиб роҳатлансам», – деди. Атрофидагилар ҳудди бу нарсани айблагандай бўлдилар. Шунда Солим ибн Абу Жаъд разияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни: «Эй Билол, роҳатланишимиз учун азон ва қомат айтинг!» деган сўзларини эшитганлари ҳақида айтиб бердилар. Чунки унда Аллоҳга бўлган муножот, қалб ва руҳга роҳат бор.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Қалбнинг роҳати намоз билан бўлади. Чунки намозда Аллоҳ таоло билан муножот бор.
  2. Ушбу ҳадисда ибодатдан бўшашган одамга инкор қилинмоқда.
  3. Ким ўз вазифаларини бажарса ва зиммасини ундан ҳоли қилса, шу билан ҳотиржамлик ва роҳатга эришади.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (58)
Яна...