+ -

عن أَبِي حَازِمِ بْن دِينَارٍ:
أَنَّ رِجَالًا أَتَوْا سَهْلَ بْنَ سَعْدٍ السَّاعِدِيَّ، وَقَدِ امْتَرَوْا فِي الْمِنْبَرِ مِمَّ عُودُهُ، فَسَأَلُوهُ عَنْ ذَلِكَ، فَقَالَ: وَاللهِ إِنِّي لَأَعْرِفُ مِمَّا هُوَ، وَلَقَدْ رَأَيْتُهُ أَوَّلَ يَوْمٍ وُضِعَ، وَأَوَّلَ يَوْمٍ جَلَسَ عَلَيْهِ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، أَرْسَلَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِلَى فُلَانَةَ -امْرَأَةٍ من الأنصار قَدْ سَمَّاهَا سَهْلٌ-: «مُرِي غُلَامَكِ النَّجَّارَ أَنْ يَعْمَلَ لِي أَعْوَادًا أَجْلِسُ عَلَيْهِنَّ إِذَا كَلَّمْتُ النَّاسَ»، فَأَمَرَتْهُ فَعَمِلَهَا مِنْ طَرْفَاءِ الْغَابَةِ، ثُمَّ جَاءَ بِهَا، فَأَرْسَلَتْ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَأَمَرَ بِهَا فَوُضِعَتْ هَاهُنَا، ثُمَّ رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صَلَّى عَلَيْهَا وَكَبَّرَ وَهُوَ عَلَيْهَا، ثُمَّ رَكَعَ وَهُوَ عَلَيْهَا، ثُمَّ نَزَلَ الْقَهْقَرَى، فَسَجَدَ فِي أَصْلِ الْمِنْبَرِ ثُمَّ عَادَ، فَلَمَّا فَرَغَ أَقْبَلَ عَلَى النَّاسِ فَقَالَ: «أَيُّهَا النَّاسُ، إِنَّمَا صَنَعْتُ هَذَا لِتَأْتَمُّوا وَلِتَعَلَّمُوا صَلَاتِي».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 917]
المزيــد ...

Абу Ҳозим ибн Дийнор ривоят қиладилар:
“Бир неча одам минбарнинг нимадан ясалганлиги тўғрисида тортишиб қолдилар, сўнг Саҳл ибн Саъд ас-Саидий ҳузурига келиб шу ҳақида ундан сўрадилар. Саҳл ибн Саъд ас-Саидий бундай деди: “Қасам ичаманки, мен унинг нимадан ясалганини жуда яхши биламан. Уни олиб келиб қўйишган куннинг ўзидаёқ кўрганман, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша куни унга биринчи марта ўтириб кўрганларини ҳам кўрганман. Минбарнинг ясалиш тарихига келсак, Жаноб Расулуллоҳ фалончи аёлга одам юбордилар (Саҳл аёлнинг номини айтган эди), келгач унга: «Дурадгор ғуломингга буюрсанг, одамларга гапирганимда устига чиқиб ўтирадиган бир минбар ясаб берса», -дедилар. Аёл ғуломига буюрди. Ғулом тарфо деган дарахт ёғочидан минбар ясади. Аёл минбарни Расулуллоҳга юборди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарни шу ерга қўйишни буюрдилар. Сўнг, Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг минбар устида намоз ўқиганларини кўрдим. Минбар устида такбири таҳрима айтдилар! Сўнг (минбар устида) рукуъ қилдилар, кейин (минбардан) тисарилиб тушиб, ерда сажда қилдилар. Кейин, яна (минбарга) қайтиб чиқдилар. Намоз ўқиб бўлганларидан сўнг одамларга қараб: «Эй одамлар, менинг намоз ўқишимни ўрганиб олинг ва сизлар ҳам мен каби намоз ўқинг, деб шундай қилдим», - дедилар”.

[Тўғри матн] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳул Бухорий - 917]

Изоҳ

Баъзи кишилар саҳобалардан бирига Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг минбарлари нимадан ясалгани хақида сўраш учун келдилар. Улар минбар ҳақида тортишиб низо чиқаришган эдилар. Шунда у саҳобий Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам нажжор хизматчиси бор ансорлардан бўлган бир аёлга элчи юборганларини айтиб берди. У аёлга: «Одамларга хутба қилаётганимда устига чиқадиган минбар ясаб беришини хизматчингга буюр», – дедилар. У кишига жавоб бериб хизматчисини Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун тамариск дарахтидан минбар ясашга буюрди. Ясаб битгач Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга юборди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни масжиддаги ўрнига қўйишга амр қилдилар. Сўнгра унинг устида У зот такбир айтиб намоз ўқидилар ҳамда унинг устида руку қилдилар. Кейин орқага қарамасдан минбар остонасига тушиб сажда қилдилар. Намозни тугатгач одамларга бурилиб қарадилар-да: «Эй одамлар, мен бу ишни қандай намоз ўқишимни қўришингиз ва менга ўхшаб намоз ўқишни ўрганишингиз учун қилдим», – дедилар.

Таржима: Инглизча Урдуча Малайча Уйғурча Бенгалча Туркча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Кинарванда тили Руминча таржима Чех тили الموري Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили الولوف Озарбойжон тили Украин тили الجورجية
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Одамларга эшиттириш ва етказиш учун хатиб ўзига минбар олиб унга чиқмоғи мустаҳабдир.
  2. Таълим бериш учун минбарда намоз ўқиш ва ҳожат туфайли имом унга эргашганлардан юқорида туриши жоиз.
  3. Мусулмонлар ҳожати учун синоат аҳлидан ёрдам олиш жоизлиги.
  4. Намозда ҳожат учун енгил харакат қилиш жоиз.
  5. Намозда эргашувчи таълим олиш учун имомига қарашлиги жоиз ва бу хушуъга қарши эмас.
Яна...