+ -

عَنِ ‌ابْنِ أَبِي أَوْفَى رضي الله عنه قَالَ:
كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا رَفَعَ ظَهْرَهُ مِنَ الرُّكُوعِ قَالَ: «سَمِعَ اللهُ لِمَنْ حَمِدَهُ، اللَّهُمَّ رَبَّنَا لَكَ الْحَمْدُ، مِلْءَ السَّمَاوَاتِ وَمِلْءَ الْأَرْضِ وَمِلْءَ مَا شِئْتَ مِنْ شَيْءٍ بَعْدُ».

[صحيح] - [رواه مسلم] - [صحيح مسلم: 476]
المزيــد ...

Ибн Абу Авфо разияллоҳу анҳудан:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рукуъдан бошларини кўтарсалар: «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ Раббимиз, Сенга ҳамд айтамиз ва Сенга осмонлару ер миқдорича ҳамда Ўзинг хоҳлаган нарсалар миқдорича ҳамд бўлсин!» – дер эдилар».

[Тўғри матн] - [Муслим ривояти] - [Саҳиҳи Муслим - 476]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам рукуъдан бошларини кўтаргач: «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», яъни ким Аллоҳга ҳамд айтса, унинг ҳамдини қабул қилади ва унга савоб беради. Сўнгра: «Сенга ҳамд айтамиз ва Сенга осмонлару ер миқдорича ҳамда Ўзинг хоҳлаган нарсалар миқдорича ҳамд бўлсин» осмонлару ерлар, улардаги нарсалар ва яна Аллоҳ хоҳлаган нарсаларни тўлдирадиган ҳамд айтамиз», –деганлар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Намозҳон бошини рукуъдан кўтарганда айтишлиги мустаҳаб бўлган зикрлар баёни.
  2. Рукуъдан кўтарилгач текис ва ҳотиржам туриш мустаҳаб, чунки бу зикрни фақатгина текис ва ҳотиржам турибгина айта олади.
  3. Бу зикрни барча намозларда, фарзу нафл намозларда айтиш машруъ қилинган.
Таржима: Инглизча Урдуча Малайча Уйғурча Бенгалча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили الولوف Озарбойжон тили Украин тили الجورجية المقدونية الخميرية الماراثية
Таржималарни кўрсатиш
Яна...