+ -

عَنْ ‌وَرَّادٍ كَاتِبِ الْمُغِيرَةِ بْنِ شُعْبَةَ قَالَ: أَمْلَى عَلَيَّ الْمُغِيرَةُ بْنُ شُعْبَةَ فِي كِتَابٍ إِلَى مُعَاوِيَةَ:
أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَقُولُ فِي دُبُرِ كُلِّ صَلَاةٍ مَكْتُوبَةٍ: «لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، اللَّهُمَّ لَا مَانِعَ لِمَا أَعْطَيْتَ، وَلَا مُعْطِيَ لِمَا مَنَعْتَ، وَلَا يَنْفَعُ ذَا الْجَدِّ مِنْكَ الْجَدُّ».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 844]
المزيــد ...

Муғийра ибн Шўъба разияллоҳу анҳунинг котиблари Варрод разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Муғира Муовияга:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозларидан фориғ бўлиб, салом берсалар: «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр. Аллоҳумма лаа мааниъа лима аътойта ва лаа муътия лимаа манаъта ва лаа янфаъу зал жадд минкал жадд» (Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор Зот йўқ. Унинг Ўзи ёлғиз, шериги йўқдир. Мулк Уники ва ҳамд ҳам Уникидир. У ҳар бир нарсага қодир. Аллоҳим, Сен берган нарсани манъ қилувчи йўқ. Сен манъ қилган нарсани берувчи йўқ. Сендан бўлган жазони қайтарувчи йўқ) –дер эканлар» деб хат ёзди».

[Тўғри матн] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳул Бухорий - 844]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар фарз намоздан сўнг: Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодийр. Аллоҳумма лаа мааниъа лима аътойта ва лаа муътия лимаа манаъта ва лаа янфаъу зал жадд минкал жадд», – дер эдилар.
Яъни: тавҳид калимаси «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни эътироф қилдим ва унга иқрор бўлдим. Ҳақ ибодатга Аллоҳ таологина лойиқ, бошқалар лойиқ эмас. Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ. Ҳақиқий, тамомий мулк Аллоҳники деб иқрор бўлдим. Осмону ерларнинг барча ҳамдига Аллоҳгина лойиқ. Чунки У Зот барча нарсага қодир. Аллоҳ беришни ёки ман қилишни хоҳлаган бўлса, уни рад қилувчи йўқ. Бойнинг бойлиги Унинг ҳузурида фойда бермайди. У Зотнинг ҳузурида фақат солиҳ амалгина фойда беради.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Бу зикр тавҳид ва ҳамд лафзларини ўз ичига олгани учун намоздан кейин айтишлик мустаҳаб.
  2. Суннат амалларни қилиш ва тарқатишга шошилиш.
Таржима: Инглизча Урдуча Малайча Уйғурча Бенгалча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили الولوف Озарбойжон тили Украин тили الجورجية المقدونية الخميرية الماراثية
Таржималарни кўрсатиш
Яна...