عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ أَبِي لَيْلَى قَالَ: لَقِيَنِي كَعْبُ بْنُ عُجْرَةَ، فَقَالَ: أَلاَ أُهْدِي لَكَ هَدِيَّةً؟
إِنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ خَرَجَ عَلَيْنَا، فَقُلْنَا: يَا رَسُولَ اللَّهِ، قَدْ عَلِمْنَا كَيْفَ نُسَلِّمُ عَلَيْكَ، فَكَيْفَ نُصَلِّي عَلَيْكَ؟ قَالَ: «فَقُولُوا: اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ، اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ».
[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 6357]
المزيــد ...
Абдурраҳмон ибн Абу Лайло айтади: Менга Каъб ибн Ужро разияллоҳу анҳу йўлиқиб: «Сенга Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган бир совғани совға қилайми?» деди. (Мен: "Албатта, менга совға қилинг!”, дедим.)
У зот: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизга қандай салом беришни ўргандик, энди сизга қандай саловат айтамиз?» деб сўрадик. У зот: «Аллооҳумма солли алаа Муҳаммадин ва алаа аали Муҳаммад, камаа соллайта алаа аали Иброоҳиим, иннака Ҳамиидум Мажиид. Аллооҳумма баарик алаа Муҳаммадин ва алаа аали Муҳаммад, камаа баарокта алаа аали Иброоҳиим, иннака Ҳамиидум Мажиид», денглар», –дедилар.
[Тўғри матн] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳул Бухорий - 6357]
Саҳобалар ташаҳудда «Ассалааму алайка аййўҳаннабий ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳ...» деб пайғамбаримизга салом беришни ўрганганларидан сўнг, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан салавотнинг кўриниши хақида сўрадилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга салавот айтишнинг кўриниши ҳақида хабар бердилар. Маъноси: «Аллооҳумма солли алаа Муҳаммадин ва алаа аали Муҳаммад». Яъни: Аллоҳим У зотга, динларига эргашганларга,мўмин қариндошларига олий малода (фришталарнинг ҳузурида) салавот айт, яъни, мақтагин! «Камаа соллайта алаа аали Иброҳим» Ҳудди Иброҳим алайҳиссалом оилаларига марҳамат қилганинг каби Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳам марҳамат қилгин. Иброҳим алайҳиссаломнинг оилалари: Исмоил, Исҳоқ, уларнинг зурриётлари ва уларга эргашган барча мўминлар. «иннака Ҳамиидун Мажиид». Яъни: Зотинг, сифатинг ва феълларинг мақталган. Улуғлигинг, салтанатинг ва саҳоватинг кенгдир. «Аллооҳумма баарик алаа Муҳаммадин ва алаа аали Муҳаммад, камаа баарокта алаа аали Иброоҳиим». Яъни: Яхшилик ва карамингнинг энг улуғини бер ҳамда уни зиёда, собит қил!