+ -

عَنْ ‌أَبِي الزُّبَيْرِ قَالَ:
كَانَ ‌ابْنُ الزُّبَيْرِ يَقُولُ فِي دُبُرِ كُلِّ صَلَاةٍ حِينَ يُسَلِّمُ: «لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، ‌وَلَا ‌نَعْبُدُ ‌إِلَّا إِيَّاهُ، لَهُ النِّعْمَةُ وَلَهُ الْفَضْلُ وَلَهُ الثَّنَاءُ الْحَسَنُ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ» وَقَالَ: «كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُهَلِّلُ بِهِنَّ دُبُرَ كُلِّ صَلَاةٍ».

[صحيح] - [رواه مسلم] - [صحيح مسلم: 594]
المزيــد ...

Абу Зубайр айтадилар:
«Ибн Зубайр разияллоҳу анҳу ҳар бир намоз сўнгида, салом бергандан кейин: «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр. Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ. Лаа илаҳа иллаллоҳу ва лаа наъбуду иллаа ийяҳ. Лаҳун ниъмату ва лаҳул фазл, ва лаҳус санааул ҳасан. Лаа илааҳа иллаллоҳу мухлисийна лаҳуд дийн, ва лав кариҳал каафируун», дер эдилар. (Бир куни) «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар намоздан кейин мана шу таҳлилни айтар эдилар», дедилар».

[Тўғри матн] - [Муслим ривояти] - [Саҳиҳи Муслим - 594]

Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча фарз намозлардан кейин ушбу улуғ зикрни айтар эдилар. Маъноси:
«Лаа илааҳа иллаллоҳ»: яъни Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ.
«Вахдаҳуу лаа шарийка лаҳ»: яъни рубубияти, улуҳияти ва исм сифатида шериги йўқдир.
«Лаҳул мулк»: кенг, барча нарсани ўраб олган еру осмонлар ва улар орасидаги нарсалар мулки У Зотникидир.
«Ва лаҳул ҳамд»: Яъни, У мутлоқ комиллик билан сифатланган. Енгилликда ҳам, оғирликда ҳам, барча ҳолатда улуғлаб муҳаббат ила мақталган Зотдир.
«Ваҳува ъалаа кўлли шайъин қодийр»: Қудрати барча томонлама комил ва тамомийдир. Уни ҳеч нарса ожиз қилолмас. Ҳеч қайси иш У учун имконсиз эмас.
«Лаа ҳавла валаа қуввата илла биллаҳ»: яъни: Бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга, маъсиятдан тоат ибодатга ўтиш қуввати ёлғиз Аллоҳ мадади биландир. У Зотнинг ўзи ёрдам берувчи ва Унгагина суянилади.
«Ла илаҳа иллаллоҳу ва лаа наъбуду иллаа ийяҳ»: ўлуҳият маъносини тасдиқлаб ва ширкни инкор қилиш ила, У Зотдан бошқа ҳеч ким ибодатга лойиқ эмаслигини таъкидламоқ.
«лаҳунниеъмату ва лаҳул фазл»: У Зот неъматларни яратади ва уларнинг эгасидир. Бандаларидан хоҳлаганига хоҳлаганча ато этади.
«валаҳуссанааъл ҳасан»: Зоти, сифатлари, қилган ишлари, неъматлари ва барча ҳолатларда (гўзал ҳамду сано ҳам Уникидир).
«Лаа илааҳа иллаллоҳу мухлисийна лаҳуд дийн»: яъни Аллоҳга итоатда риё ва сумъасиз У Зотни ёлғизлаймиз.
«ва лав кариҳал каафируун»: яъни, кофирлар ёмон кўрса ҳам, Аллоҳнинг тавҳидида ва ибодатида собит бўламиз.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Ҳар фарз намоздан кейин ушбу зикрга маҳкам бўлиш мустаҳабдир.
  2. Мусулмон дини билан фахрланади ва унин шиорларини кофирлар ёмон кўрса ҳам ошкор қилади.
  3. Агар ҳадисда: «Намоз охирида» деган сўз келса, ва у зикр бўлса, саломдан кейин айтиладиган нарса эканлиги, агар дуо бўлса, саломдан олдин бўлиши бу аслдир.
Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Япон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили الولوف البلغارية Озарбойжон тили Украин тили الجورجية المقدونية الخميرية الماراثية
Таржималарни кўрсатиш
Яна...