عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ:
كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَدْعُو وَيَقُولُ: «اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ، وَمِنْ عَذَابِ النَّارِ، وَمِنْ فِتْنَةِ المَحْيَا وَالمَمَاتِ، وَمِنْ فِتْنَةِ المَسِيحِ الدَّجَّالِ». وفِي لَفْظٍ لِمُسْلِمٍ: «إِذَا فَرَغَ أَحَدُكُمْ مِنَ التَّشَهُّدِ الْآخِرِ، فَلْيَتَعَوَّذْ بِاللهِ مِنْ أَرْبَعٍ: مِنْ عَذَابِ جَهَنَّمَ، وَمِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ، وَمِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا وَالْمَمَاتِ، وَمِنْ شَرِّ الْمَسِيحِ الدَّجَّالِ».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 1377]
المزيــد ...

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуода: «Аллоҳим! Мен сендан қабр азобидан, дўзах азобидан, тириклик ва ўлим фитнасидан ва Масийҳ Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман», –дер эдилар. Муслим ривоят қилган лафзда: «Сизлардан бирингиз охирги ташаҳҳудни тамомлагач тўрт нарсадан: жаҳаннам ва қабр азобидан, ҳаёт ва мамот фитнасидан ва Дажжол фитнасининг ёмонлигидан паноҳ сўрасин», – дедилар.

[Саҳиҳ] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Бухорий - 1377]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам охирги ташаҳҳуддан кейин, саломдан олдин Аллоҳ таолодан тўрт нарсадан паноҳ беришини сўрар эдилар ва бизни ҳам шундай қилишга буюрдилар.
Биринчи: қабр азобидан.
Иккинчи: қиёмат кунида дўзах азобига йўлиқишдан.
Учинчи: ҳаётдаги ҳаром шаҳватлар, адаштирувчи шубҳалар фитнасидан, ўлим фитнасидан, яъни, руҳи чиқиш арафасида Исломдан ёки суннатдан бурилиб кетишдан ва қабрда икки фаришта саволга тутган вақтдаги фитнадан.
Тўртинчи: охир замонда чиқувчи Масиҳ Ад-Дажжол фитнасидан. Аллоҳ у билан бандаларини синайди. Дажжолнинг фитнасини улкан бўлганлиги боис хос зикр қилдилар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Бу паноҳ сўраш дуоси дунё ва охират ёмонликларидан паноҳ сўрашни ўз ичига жамлагани учун энг муҳим ва жомеъ дуолардандир.
  2. Қабр азоби собит ва хақ.
  3. Фитналарнинг хатари ҳамда Аллоҳдан ёрдам ва нажот сўрашнинг муҳимлиги.
  4. Дажжол чиқиши ва унинг фитнаси ёмон эканининг исботи.
  5. Охирги ташаҳҳуддан сўнг ушбу дуони айтиш мустаҳаб.
  6. Солих амалдан сўнг дуо қилиш мустаҳаб.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (56)
Яна...