+ -

عَنِ ابْنَ مَسْعُودٍ رضي الله عنه قَالَ:
عَلَّمَنِي رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَكَفِّي بَيْنَ كَفَّيْهِ، التَّشَهُّدَ، كَمَا يُعَلِّمُنِي السُّورَةَ مِنَ القُرْآنِ: «التَّحِيَّاتُ لِلَّهِ، وَالصَّلَوَاتُ وَالطَّيِّبَاتُ، السَّلاَمُ عَلَيْكَ أَيُّهَا النَّبِيُّ وَرَحْمَةُ اللَّهِ وَبَرَكَاتُهُ، السَّلاَمُ عَلَيْنَا وَعَلَى عِبَادِ اللَّهِ الصَّالِحِينَ، أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ». وفي لفظ لهما: «إِنَّ اللهَ هُوَ السَّلَامُ، فَإِذَا قَعَدَ أَحَدُكُمْ فِي الصَّلَاةِ فَلْيَقُلْ: التَّحِيَّاتُ لِلَّهِ وَالصَّلَوَاتُ وَالطَّيِّبَاتُ السَّلَامُ عَلَيْكَ أَيُّهَا النَّبِيُّ وَرَحْمَةُ اللهِ وَبَرَكَاتُهُ، السَّلَامُ عَلَيْنَا وَعَلَى عِبَادِ اللهِ الصَّالِحِينَ، فَإِذَا قَالَهَا أَصَابَتْ كُلَّ عَبْدٍ لِلَّهِ صَالِحٍ فِي السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ، أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، ثُمَّ يَتَخَيَّرُ مِنَ الْمَسْأَلَةِ مَا شَاءَ».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 6265]
المزيــد ...

Ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга ташаҳҳудни кафтларим кафтлари орасида турганда худди Қуръонни таълим бергандек ўргатдилар: «Ат-таҳиййаату лиллааҳи вас-солаваату ват-тоййибаату, ас-салааму алайка аййуҳан-набиййу ва роҳматуллоҳи ва баракаатуҳу, ас-салааму алайна ва алаа ибаадиллааҳис-солиҳийн. Ашҳаду аллаа илааҳа иллалоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу». Бошқа бир лафзда: «Аллоҳ Салом Зотдир, агар бирингиз намозда ўтирса, «Ат-таҳиййаату лиллааҳи вас-солаваату ват-тоййибаату, ас-салааму алайка аййуҳан-набиййу ва роҳматуллоҳи ва баракаатуҳу, ас-салааму алайна ва алаа ибаадиллааҳис-солиҳийн», – деб айтсин! Шундай деса, осмонлару ердаги барча солиҳ бандага саломи етади. «Ашҳаду аллаа илааҳа иллалоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу», – деб айтгач хоҳлаган нарсасини сўрасин», – дедилар. (Маъноси: Саломлар (ёки қавлий ибодатлар), намозлар (ёки баданий ибодатлар) ва (ҳамду санода ишлатиладиган) тоййиба-покиза сўзлар-амаллар Аллоҳ учундир. Эй Набий! Сизга Аллоҳнинг саломи, раҳмати ва баракотлари бўлсин. Бизга ҳамда Аллоҳнинг солиҳ бандаларига салом бўлсин. Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга (ҳақ) маъбуд йўқ ва Муҳаммад Унинг қули ҳамда расулидир.

[Тўғри матн] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳул Бухорий - 6265]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ибн Масъуд разияллоҳу анҳуга намозда айтиладиган зикрни ўргатдилар. Ибн Масъуд разияллоҳу анҳунинг фикрларини жамлаш учун қўлларини икки қўллари орасига олиб Қуръондан бир сура ўргатгандай ўргатдилар. Бу эса, ташаҳҳуднинг маъно ва лафзига қанчалик эътибор беришларига далолат қилади. . «Ат-таҳиййаату лиллааҳи»: Бу улуғликка далолат қилувчи барча сўз ва амаллар. Уларнинг барчасига Аллоҳ азза ва жалла ҳақлидир. «Ассолаваат»: Барча фарзу нафл намозлар Аллоҳ таоло учун. «Аттоййибаат»: Камолотга далолат қилувчи сўзлар, феъллар ва васфларнинг барчасига Аллоҳ таоло ҳақлидир. «Ас-салааму алайка аййуҳан-набиййу ва роҳматуллоҳи ва баракаатуҳу»: Барча офат ва макруҳ нарсалардан саломатлик ва яхшиликларни кўпайиб зиёда бўлишини сўраб дуо қилишдир. «Ас-салааму алайна ва алаа ибаадиллааҳис-солиҳийн»: Намоз ўқувчи ва осмону ердаги барча солиҳ бандаларга саломатлик тилаб дуо қилинмоқда. «Ашҳаду аллаа илааҳа иллалоҳ»: "Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ зот йўқ" деб чин қалбдан тасдиқлайман. «Ва анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу»: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг банда ва охирги пайғамбар эканларини тасдиқлайман.
Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозхонни хоҳлаган дуосини қилишга ундадилар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Ташаҳҳуд маҳали барча намознинг охирги саждасидан кейин ва уч ёки тўрт ракатлик намозларда эса иккинчи ракатдан кейиндир.
  2. Ташаҳҳудга ўтирганда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган «Аттаҳиёт»нинг хоҳлаган турини айтиш вожибдир.
  3. Намозда ўзи яхши кўрган нарсаси билан дуо қилиши жоиз, агар гуноҳ бўлмаса .
  4. Биринчи ўз хаққига дуо қилиш билан бошлаш мустаҳаб.
Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Оромо тили Каннада тили الولوف Озарбойжон тили Украин тили الجورجية المقدونية الماراثية
Таржималарни кўрсатиш
Яна...