عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه قَالَ:
كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، إِذَا كَبَّرَ فِي الصَّلَاةِ، سَكَتَ هُنَيَّةً قَبْلَ أَنْ يَقْرَأَ، فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ بِأَبِي أَنْتَ وَأُمِّي أَرَأَيْتَ سُكُوتَكَ بَيْنَ التَّكْبِيرِ وَالْقِرَاءَةِ، مَا تَقُولُ؟ قَالَ «أَقُولُ: اللهُمَّ بَاعِدْ بَيْنِي وَبَيْنَ خَطَايَايَ كَمَا بَاعَدْتَ بَيْنَ الْمَشْرِقِ وَالْمَغْرِبِ، اللهُمَّ نَقِّنِي مِنْ خَطَايَايَ كَمَا يُنَقَّى الثَّوْبُ الْأَبْيَضُ مِنَ الدَّنَسِ، اللهُمَّ اغْسِلْنِي مِنْ خَطَايَايَ بِالثَّلْجِ وَالْمَاءِ وَالْبَرَدِ».
[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح مسلم: 598]
المزيــد ...
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда такбири таҳрима айтганларида қироат қилишдан олдин бир оз жим турардилар. Шунда мен: «Эй Аллоҳнинг расули, ота-онам сизга фидо бўлсин! Айтинг-чи, такбир билан қироат ўртасида жим турганингизда нима дейсиз?» дедим. У зот шундай дедилар: «Аллоҳумма бааъид байний ва байна хотойаайаа камаа бааъадта байналмашриқи валмағриб. Аллоҳумма баъид байний ва байна хотойаайаа камаа юнаққос-савбул абязу минадданас. Аллоҳуммағсилний мин хотойаайаа биссалжи валмааъи валбарод».
Маъноси: Эй Аллоҳ! Мен билан хатоларим орасини мағриб билан машриқ ўртасини узоқ қилганинг каби йироқ эт. Эй Аллоҳ! Оппоқ либос кирликдан тозалангани каби мени ҳам хатоларимдан тоза эт. Эй Аллоҳ! Мени хатоларимдан қор, сув билан ва дўл билан юв-покла!
[Саҳиҳ] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Муслим - 598]
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозга такбир айтгач, Фотиҳани ўқишдан олдин, озгина сукут сақлар ва баъзи дуолар билан намозларини бошлар эдилар. Ворид бўлган дуолардан: «Аллоҳумма баъид байний ва байна хотойаайаа камаа бааъадта байналмашриқи валмағриб. Аллоҳумма бааъид байний ва байна хотойаайаа камаа юнаққос-савбул абязу минадданас. Аллоҳуммағсилний мин хотойаайаа биссалжи валмааъи валбарод». У зот Аллоҳ таолодан машриқ ва мағриб учрашмагани каби хатоларга йўлиқмаслик учун ўзлари ва хатолар ўртасини ўшанчалик узоқлаштиришини, агар улардан хато содир бўлса, оқ кийимдан кир ўчирилгандай ўчирилиши, ювилишини ҳамда унинг алангасини ва иссиғини ях, қор ва сув каби тозаловчи нарсалар билан тозалашини сўраб дуо қилар эдилар.