عن أبِي هُرَيرةَ رضي الله عنه أنَّ رسول الله صلى الله عليه وسلمَ قال:
«إذا قُلْتَ لِصَاحِبِكَ: أَنْصِتْ، يومَ الجمعةِ، والْإِمامُ يَخْطُبُ، فَقَدْ لَغَوْتَ».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح مسلم: 851]
المزيــد ...

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Жума куни имом хутба қилаётган пайтда ёнингдаги кишига "жим ўтир" десанг ҳам беҳуда сўз сўзлаган бўласан!», дедилар.

[Саҳиҳ] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Муслим - 851]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда жума хутбасига келганда амал қилиш лозим бўлган одоблардан бири хотиб нима деганини тафаккур қилиш учун сукут сақлаб қулоқ солиш вожиб эканини баёнладилар. Ҳатто ким «жим» ёки «эшит» деган энг оз сўзни айтса ҳам жуманинг фазилатидан қуруқ қолади.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Хутба вақтида сўзлашнинг ҳаромлиги. Ҳаттоки мункардан қайтариш, саломга алик олиш ёки акси урганга жавоб бериш ҳам ҳаром.
  2. Аммо, имомга ҳитоб қилиш ёки имомнинг бировга хитоб қилиб гапириши бундан мустасно.
  3. Ҳожат бўлса, икки хутба орасида гапириш жоиз.
  4. Имом хутба вақтида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни зикр қилса У зотга саловат ва саломни ва ҳудди шундай дуога "омин"ни ҳам ичимизда айтамиз.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (59)
Яна...