عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْرِيِّ رضي الله عنه أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ:
«إِذَا سَمِعْتُمُ النِّدَاءَ، فَقُولُوا مِثْلَ مَا يَقُولُ المُؤَذِّنُ».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 611]
المزيــد ...

Абу Саид Ал-Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Агар азонни эшитсангиз, муаззин айтган нарсаларнинг айнисини айтинглар», – дедилар.

[Саҳиҳ] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Бухорий - 611]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам муаззинни эшитган вақтда у айтган нарсаларни сўзма-сўз такрорлашга ундадилар. Муаззин такбир айтгач такбирни, икки шаҳодатни айтгач, икки шаҳодатни айтамиз. (Ҳаййа ъалассолаҳ ва ҳаййа ъалалфалааҳ) сўзларидан кейин «Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ», – деб айтилади.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Агар муаззинлар кўп бўлса, ҳадиснинг умумий тушунчаси сабаб биринчисини тугатгач иккинчиси ортидан такрорлаб бошлайди.
  2. Ҳаммом ёки ҳожат ўрнидан ташқари барча ўринларда азонга жавоб берилади.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (55)