1. Бош саҳифа
  2. Туркумлар
  3. Фиқҳ ва унинг усуллари

Ҳадис Ким муаззиннинг азонини эшитганда: « Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росуулуҳу. Розийту биллаҳи Роббан ва би-Муҳаммадин росуулан ва бил-ислаами дийнан» деб айтса гуноҳлари кечирилади». Маъноси: Шериги бўлмаган Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам У Зотнинг бандаси ва пайғамбари, Аллоҳни Рабб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар, Исломни дин деб рози бўлдим

عَنْ سَعْدِ بْنِ أَبِي وَقَّاصٍ رضي الله عنه عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ:
«مَنْ قَالَ حِينَ يَسْمَعُ الْمُؤَذِّنَ أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، وَأَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِمُحَمَّدٍ رَسُولًا، وَبِالْإِسْلَامِ دِينًا، غُفِرَ لَهُ ذَنْبُهُ».

Саъд ибн Абу Ваққос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
«Ким муаззиннинг азонини эшитганда: « Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росуулуҳу. Розийту биллаҳи Роббан ва би-Муҳаммадин росуулан ва бил-ислаами дийнан» деб айтса гуноҳлари кечирилади». Маъноси: Шериги бўлмаган Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам У Зотнинг бандаси ва пайғамбари, Аллоҳни Рабб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар, Исломни дин деб рози бўлдим.

Саҳиҳ Имом Муслим ривояти Саҳиҳи Муслим - 386

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар бермоқдалар-ки, ким муаззинни эшитганда: «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ», яъни, Аллоҳдан ўзга ибодатга тотиқли маъбуд йўқ ва бошқа барча маъбудлар ботил эканига иқрор бўлдим, эътироф этдим. «Ва Муҳаммад У Зотнинг бандаси ва пайғамбари» яъни, сиғинилмайдиган банда ва ёлғонга чиқарилмайдиган пайғамбар. «Аллоҳни Рабб деб рози бўлдим», яъни, Рубубият, улуҳият ва исм сифатларига рози бўлдим деганидир. «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар деб рози бўлдим», яъни, олиб келган ва бизга етказган барча нарсаларига рози бўлдим. «Исломга рози бўлдим», яъни, унинг аҳкомларига, буйруқ ва қайтариқларининг барчасига рози бўлдим деб айтса олдинги барча гуноҳлари кечирилиб кетади. Дин - эътиқод ва бўйсуниш деганидир. Гуноҳларидан мақсад кичик гуноҳлар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Азонни эшитганда шу дуони айтиш гуноҳларга каффорат бўлади.

Таржималарни кўрсатиш

57 Тил
EN English الإنجليزية
UR اردو الأوردية
ES Español الإسبانية
ID Indonesia الإندونيسية
UG ئۇيغۇرچە الأيغورية
BN বাংলা البنغالية
TR Türkçe التركية
RU Русский الروسية
BS Bosanski البوسنية
SI සිංහල السنهالية
HI हिन्दी الهندية
ZH 中文 الصينية
FA فارسی الفارسية
VI Tiếng Việt الفيتنامية
TL Tagalog تجالوج
KU Kurdî الكردية
HA Hausa الهوسا
PT Português البرتغالية
ML മലയാളം المليالم
TE తెలుగు التلغو
SW Kiswahili السواحيلية
MY မြန်မာ البورمية
TH ไทย التايلندية
DE Deutsch الألمانية
PS پښتو بشتو
AS অসমীয়া الأسامية
SQ Shqip الألبانية
SV Svenska السويدية
AM አማርኛ الأمهرية
NL Nederlands الهولندية
GU ગુજરાતી الغوجاراتية
KY Кыргызча القيرقيزية
NE नेपाली النيبالية
YO Yorùbá اليوروبا
LT Lietuvių الليتوانية
PRS دری الدرية
SR Српски الصربية
SO Soomaali الصومالية
TG тоҷикӣ الطاجيكية
RW Kinyarwanda الكينياروندا
RO Română الرومانية
HU Magyar المجرية
CS Čeština التشيكية
MOS Moore الموري
MG Malagasy المالاجاشية
IT Italiano الإيطالية
OM Oromoo الأورومو
KN ಕನ್ನಡ الكانادا
WO Wolof الولوف
AZ Azərbaycan الأذربيجانية
UK Українська الأوكرانية
KA ქართული الجورجية
MK Македонски المقدونية
KM ភាសាខ្មែរ الخميرية
PA ਪੰਜਾਬੀ البنجابية
MR मराठी الماراثية
KMR Kurmancî الكرمنجية