عن عثمان بن عفان رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم:
«مَنْ تَوَضَّأَ فَأَحْسَنَ الْوُضُوءَ خَرَجَتْ خَطَايَاهُ مِنْ جَسَدِهِ حَتَّى تَخْرُجَ مِنْ تَحْتِ أَظْفَارِهِ».

[صحيح] - [رواه مسلم] - [صحيح مسلم: 245]
المزيــد ...

Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ким таҳорат олса ва таҳоратни мукаммал қилса, жасадидан хатолари чиқади, токи уларнинг охири тирноқлари остидан чиқиб кетади», дедилар».

[Саҳиҳ] - [Имом Муслим ривояти] - [Саҳиҳи Муслим - 245]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ким таҳоратни суннат ва одобларига риоя қилиб олса, таҳорат ёмонликлар ва хатолари ўчирилишига, ҳаттоки қўли ва оёқларининг тирноқлари орасидаги гуноҳлари ҳам ювилишига сабаб бўлишини хабар бердилар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Таҳоратнинг суннат ва одобларига эътибор бериб амал қилишга ундамоқ.
  2. Таҳоратнинг фазилати. У кичик гуноҳларга коффоратдир. Катта гуноҳларга келсак, уларга тавба қилиш лозим.
  3. Хатолар ўчирилишинг шарти, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам баёнлаганларидек таҳоратни комил қилиб, эътиборсизлик қилмасдан олиш.
  4. Бу ҳадисдаги гуноҳлар ювилиши катта гуноҳлардан четланиб, улардан тавба қилишга боғланган. Аллоҳ таоло айтадики: «Агар қайтарилган нарсаларнинг катталаридан четда бўлсангиз, гуноҳларингизни кечирамиз».
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (62)