عن بريدة بن الحصيب رضي الله عنه أنه قال:
بَكِّرُوا بِصَلَاةِ الْعَصْرِ، فَإِنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ تَرَكَ صَلَاةَ الْعَصْرِ فَقَدْ حَبِطَ عَمَلُهُ».

[صحيح] - [رواه البخاري] - [صحيح البخاري: 553]
المزيــد ...

Бурайда ибн Ҳусайб разияллоҳу анҳу:
«Аср намозини тезроқ ўқинглар, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аср намозини тарк қилса, амали беҳуда кетади», деганлар», деди».

[Саҳиҳ] - [Имом Бухорий ривояти] - [Саҳиҳи Бухорий - 553]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аср намозини атайлаб кечиктиришдан қайтардилар. Ким шундай қилса, амали ботил бўлади ва пучга чиқади.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Аср намозини ўз вақтида ўқишга маҳкам бўлиб шошилишга ундамоқ.
  2. Аср намозини тарк қилган инсонга қаттиқ таҳдид. Аср намозини ўз вақтидан кечиктириш бошқа намозларни кечиктиришдан ёмонроқдир. Чунки у Аллоҳ таоло ўзгача маҳкам бўлишга буюрган намоздир. Аллоҳ таоло айтади: «Намозларни ва ўрта намозни муҳофаза этинг. Ва Аллоҳ учун хушуъ ила қоим бўлинг».
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (62)