عن جابرٍ رضي الله عنه قال: سمعت النبي صلى الله عليه وسلم يقول:
«إِنَّ بَيْنَ الرَّجُلِ وَبَيْنَ الشِّرْكِ وَالْكُفْرِ تَرْكَ الصَّلَاةِ».

[صحيح] - [رواه مسلم] - [صحيح مسلم: 82]
المزيــد ...

Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим:
«Киши билан ширк ва куфр ўртасида намозни тарк қилишгина бор».

[Саҳиҳ] - [Имом Муслим ривояти] - [Саҳиҳи Муслим - 82]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам фарз намозни тарк қилишдан қайтардилар. Киши ва ширкка ёки куфрга тушиб қолиш ўртасида фақат намозни тарк қилиш туради. Намоз ислом рукнларининг иккинчиси ва исломда унинг қадри улуғ. Ким уни вожиблигини инкор қилса, кофир бўлишига уламолар ижмоъ қилишган. Ким эътиборсиз ва такасалтанглик қилиб барча намозларни ташласа ҳам кофир экалигига саҳобалар ижмоъ қилгани нақл қилинган. Ким баъзида ўқиб баъзида тарк қилса шу таҳдид остига тушиб қолиш эҳтимоли бор.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Намознинг аҳамияти ва унга махкам бўлиш лозимлиги. Чунки намоз иймон ва куфр ўртасини ажратиб турадиган амал.
  2. Намозни тарк қилиш ва зое қилишдан қаттиқ огоҳлантириш.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (57)
Яна...