عن عمران بن حصين رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم:
«لَيْسَ مِنَّا مَنْ تَطَيَّرَ أَوْ تُطُيِّرَ لَهُ، أَوْ تَكَهَّنَ أَوْ تُكُهِّنَ لَهُ، أَوْ سَحَرَ أَوْ سُحِرَ لَهُ، وَمَنْ عَقَدَ عُقْدَةً، وَمَنْ أَتَى كَاهِنًا فَصَدَّقَهُ بِمَا يَقُولُ فَقَدْ كَفَرَ بِمَا أُنْزِلَ عَلَى مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ».
[حسن] - [رواه البزار] - [مسند البزار: 3578]
المزيــد ...
Имрон ибн Ҳусойн разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ким қуш билан фол очса ёки қуш билан фол очтирса, ким коҳинлик қилса ёки коҳинга мурожаат қилса, ким сеҳр қилса ёки сеҳр қилдирса, бас, биздан эмасдир. Ким фолбинга бориб, унинг айтганига ишонса, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган нарсага куфр келтирибди», дедилар».
[Ҳасан] - [Баззор ривояти] - [Муснади Баззор - 3578]
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги ишларни умматларидан ким қилса, «биздан эмас», деб қўрқитдилар. Улардан:
Биринчи: «Ким қуш билан фол очса ёки фол очтирса», унинг асли: Сафарга чиқишдан, тижорат бошлашдан ёки бошқа бир иш бошлашдан олдин қуш учиради. Агар ўнг томонга учса, яхшилик аломати деб қилмоқчи бўлган нарсасини бажаради. Агар чап томонга учса, ёмонлик аломати деб ўйлаб қилмоқчи бўлган ишидан четланади. Бу нарсани ўзи ҳам ёки бошқага буюриши ҳам мумкин эмас. Барча эшитиладиган, кўрадиган, қушлару ҳайвонлар, рақамлар, кунлар ёки бошқа нарсалардан ёмонликни гумон қилиш шунинг жумласидан бўлиб, буларнинг ҳеч бири мумкин эмасдир.
Иккинчиси: «Ким коҳинлик қилса ёки коҳинга мурожаат қилса». Ким ғайб илмини юлдуз ёки шу каби нарсалар билан даъво қилса ёки ғайб илмини даъво қилган коҳин ёки шу кабиларни олдига келса ва даъво қилган ғайб илмини тасдиқласа, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга тушган нарсага кофир бўлибди.
Учинчиси: «Ким сеҳр қилса ёки сеҳр қилдирса». Сеҳрни – бирортага манфаат ёки зарар бериш учун ҳаром қилинган таъаввузотларни ўқиб, ип боғлаб, тугун тугиб қилади ёки қилдиради.