عن أنس رضي الله عنه قال: قال النبي صلى الله عليه وسلم:
«لَا يُؤْمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَّى أَكُونَ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِنْ وَالِدِهِ وَوَلَدِهِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 15]
المزيــد ...

Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Токи сизлардан бирингиз мени отаси, фарзанди ва бошқалардан ҳам кўпроқ яхши кўрмагунича иймонли бўлмайди», дедилар».

[Саҳиҳ] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Бухорий - 15]

Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда мусулмон банда У зотни онаси, отаси, боласи, қизи ва бошқа барча инсонлардан кўпроқ яхши кўрмагунча тўлиқ иймонли бўлмаслигини хабар бердилар. Бу муҳаббат У зотга итоат қилишни, ёрдам беришни ва осийлик қилмасликни ўз ичига олади.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўриш ва У зотга бўлган муҳаббатни барча махлуқларнинг муҳаббатидан устун қўйиш вожиблиги.
  2. Расулуллоҳнинг суннатларига ёрдам бериш ва молу жонни шунинг йўлида сарфлаш, муҳаббат комиллигининг аломатларидандир.
  3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат – буюрган нарсаларига итоат, хабарларини тасдиқлаш, қайтарган нарсаларидан четланиш ва у кишига эргашиб бидъатларни тарк этишдир.
  4. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақлари барча инсонлар ҳаққидан улуғроқдир. Чунки У зот залолатдан ҳидоятга чиқишимизга ва дўзахдан қутилиб жаннатга киришимизга сабабчи бўлган кишидирлар.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (62)
Яна...