عَنْ ‌أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ عَنْ ‌أَبِي أُسَيْدٍ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:
«إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، وَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ».

[صحيح] - [رواه مسلم] - [صحيح مسلم: 713]
المزيــد ...

Абу Ҳумайд ёки Абу Усайд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бирортангиз масжидга кирса: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абвааба роҳматик», десин. Агар чиқадиган бўлса, «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлик», десин» –дедилар».

[Саҳиҳ] - [Имом Муслим ривояти] - [Саҳиҳи Муслим - 713]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларини масжидга кирганда айтиладиган дуога йўллаб қўйдилар. Кираётганда: «Аллоҳуммафтаҳ лий абвааба роҳматик», деб Аллоҳ таолодан марҳамат сабабларига йўллашини сўрайди. Агар чиқишни хоҳласа: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлик», – деб Аллоҳдан фазли ва унга ҳалол ризқни зиёда қилишини сўрайди.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Бу дуони масжидга кирганда ва чиққанда айтишлик мустаҳаб.
  2. Кираётганда марҳаматни, чиқаётганда фазлни хос зикр қилиниши: Кираётган киши Аллоҳга ва Унинг жаннатига яқинлашиш билан шуғунланади, шунинг учун бу ерда марҳаматни зикр қилиш муносиб бўлади. Агар чиқса, ер юзида Аллоҳ таолонинг ризқини талаб қилади, шунинг учун фазилат зикри муносиб бўлади.
  3. Бу зикрлар масжидга кириш ва ундан чиқишни хоҳлаганда айтилади.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (57)
Яна...