عن أبي مسعود رضي الله عنه قال: قال النبي صلى الله عليه وسلم:
«مَنْ قَرَأَ بِالْآيَتَيْنِ مِنْ آخِرِ سُورَةِ الْبَقَرَةِ فِي لَيْلَةٍ كَفَتَاهُ».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 5009]
المزيــد ...

Абу Масъуд разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Кимки кечқурун Бақара сурасининг охирги икки оятини ўқиса, унга кифоя қилади», дедилар.

[Саҳиҳ] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Бухорий - 5009]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда ким кечқурун Бақара сурасининг охирги икки оятини ўқиса, Аллоҳ унга ёмонлик ва балолардан кифоя қилишини хабар бердилар. Таҳажжуд намозидан кифоя қилиши; тундаги вирдларида кифоя қилиши; қиёмуллайлда Қуръон ўқиши етарли бўлган энг оз миқдорлиги ва булардан бошқа фикрлар айтилган. Эҳтимол, бу айтиб ўтилганларнинг ҳаммаси тўғридир, ҳадис лафзи ҳаммасини ўз ичига олиши мумкин.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Бақара сурасини охирги оятларининг фазли. У (آمن الرسول ...) оятидан охирига қадардир.
  2. Бақара сурасининг охири, уни тунда ўқиган инсондан ёмонлик, бало ва шайтонни даф қилади.
  3. Тун қуёш ботиши билан бошланиб кун чиқиши билан тугайди.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (62)
Яна...