عن أبي هريرة رضي الله عنه أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال:
«كُلُّ أُمَّتِي يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ إِلَّا مَنْ أَبَى»، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، وَمَنْ يَأْبَى؟ قَالَ: «مَنْ أَطَاعَنِي دَخَلَ الْجَنَّةَ، وَمَنْ عَصَانِي فَقَدْ أَبَى».
[صحيح] - [رواه البخاري] - [صحيح البخاري: 7280]
المزيــد ...
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Умматимдан бош тортганлардан ташқари барчаси жаннатга киради», – дедилар. Шунда: «Йо Расулуллоҳ, ким бош тортади?», – дедилар. Шунда Пайғамбаримиз: «Ким менга итоат қилса, жаннатга киради. Ким осийлик қилса, бас (жаннатдан) бош тортибди», – дедилар.
[Тўғри матн] - [Бухорий ривояти] - [Саҳиҳул Бухорий - 7280]
Бу ҳадиси шарифда, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам умматларининг барчаси жаннатга кириши ва фақатгина бош тортганлар бундан мустасно эканини хабар бердилар.
Шунда саҳобалар: «Йо Расулуллоҳ, ким ҳам бош тортарди», – дедилар.
Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавобан: «Ким пайғамбарга итоат қилган ва эргашган бўлса, жаннатга киради. Ким осийлик қилса, шариатга бўйинсунмаса, ёмон амаллари ила (жаннатга) киришдан бош тортибди», – дедилар.